https://sputniknews.uz/20220928/rossiya-bilan-hamkorlikda-ozbekiston-florasining-navbatdagi-nashri-chop-etildi-28609171.html
Россия билан ҳамкорликда Ўзбекистон флорасининг навбатдаги нашри чоп этилди
Россия билан ҳамкорликда Ўзбекистон флорасининг навбатдаги нашри чоп этилди
Sputnik Ўзбекистон
Мазкур нашр Марказий Осиё ўсимликлар қопламида муҳим ўрин тутадиган Ғовзабондошлар оиласининг замонавий таксономик таркиби, номенклатураси... 28.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-28T19:35+0500
2022-09-28T19:35+0500
2023-04-05T18:40+0500
жамият
ўзбекистон
ноёб ўсимлик
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/390/83/3908391_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_dd40c83205cc68b01a1892db24c2640e.jpg
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Россия билан ҳамкорликда Ўзбекистон флорасининг навбатдаги нашри чоп этилди. Бу ҳақида Фанлар академияси хабар берди.Ботаника институти "Ўзбекистон флораси"нинг навбатдаги тўртинчи жилдини чоп этган.Мазкур нашр Марказий Осиё ўсимликлар қопламида муҳим ўрин тутадиган Ғовзабондошлар (Boraginaceae) оиласининг замонавий таксономик таркиби, номенклатураси, ботаник-географияси, экологияси ва фенологиясининг хусусиятларига бағишланган.Мазкур илмий-тадқиқот иши 2018–2022 йилларда олиб борилган дала изланишлари натижалари, Ўзбекистон Миллий гербарийси, В.Л. Комаров номидаги Россия Фанлар академияси Ботаника институти, Москва давлат университети Биология факултети, Тожикистон Миллий академиясининг Ботаника, физиология ва ўсимликлар генетикаси институти, Россия Фанлар академияси Марказий Сибир ботаника боғи, Томск давлат университети гербарийларини ўрганишга асосланган.Шунингдек, JSTOR халқаро маълумотлар базасига киритилган бир қатор виртуал коллекцияларда сақланаётган гербарий намуналари ҳам ўрганилган.Янги жилдларни яратишга қартилган бу лойиҳанинг муқобилларидан энг муҳим фарқли жиҳатларидан бири турлар кесимида бир асрдан ортиқ муддат давомида тўпланган географик маълумотларнинг тўла таҳлили ва уларнинг асосида геоахборот тизимида яратилган хариталар ҳисобланади.Маълумот учун, ғовзабондошлар ер шарининг деярли ҳамма нуқтасида учрайдиган бир ёки кўп йиллик ўт, бута ва дарахт ўсимликлардир. Барглари оддий, пояда кетма-кет жойлашган. Оилани мухим белгиси, ўсимлик танаси қаттиқ, дағал туклар билан қопланган. Тўп гуллари қўшалоқ гажжаклардан иборат.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/390/83/3908391_375:0:1500:844_1920x0_80_0_0_4e02024f78b759bac79451cd7808f69a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, ноёб ўсимлик, россия
жамият, ўзбекистон, ноёб ўсимлик, россия
Россия билан ҳамкорликда Ўзбекистон флорасининг навбатдаги нашри чоп этилди
19:35 28.09.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) Мазкур нашр Марказий Осиё ўсимликлар қопламида муҳим ўрин тутадиган Ғовзабондошлар оиласининг замонавий таксономик таркиби, номенклатураси, ботаник-географияси, экологияси ва фенологиясининг хусусиятларига бағишланган.
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Россия билан ҳамкорликда Ўзбекистон флорасининг навбатдаги нашри чоп этилди. Бу ҳақида Фанлар академияси хабар
берди. Ботаника институти "Ўзбекистон флораси"нинг навбатдаги тўртинчи жилдини чоп этган.
Мазкур нашр Марказий Осиё ўсимликлар қопламида муҳим ўрин тутадиган Ғовзабондошлар (Boraginaceae) оиласининг замонавий таксономик таркиби, номенклатураси, ботаник-географияси, экологияси ва фенологиясининг хусусиятларига бағишланган.
“Флоранинг навбатдаги нашри профессор С.В. Овчинникова (Россия Фанлар академияси, Марказий Сибир ботаника боғи, Новосибирск шаҳри) билан ҳамкорлик натижаси ҳисобланади”, дейилади хабарда.
Мазкур илмий-тадқиқот иши 2018–2022 йилларда олиб борилган дала изланишлари натижалари, Ўзбекистон Миллий гербарийси, В.Л. Комаров номидаги Россия Фанлар академияси Ботаника институти, Москва давлат университети Биология факултети, Тожикистон Миллий академиясининг Ботаника, физиология ва ўсимликлар генетикаси институти, Россия Фанлар академияси Марказий Сибир ботаника боғи, Томск давлат университети гербарийларини ўрганишга асосланган.
Шунингдек, JSTOR халқаро маълумотлар базасига киритилган бир қатор виртуал коллекцияларда сақланаётган гербарий намуналари ҳам ўрганилган.
Илгари бу борада олиб борилган тадқиқотларнинг кўплигига қарамасдан Ўзбекистон флорасининг бу нашрида 25 дан ортиқ лектотиплар ва битта секция даражасидаги янги ном эълон қилинган.
Янги жилдларни яратишга қартилган бу лойиҳанинг муқобилларидан энг муҳим фарқли жиҳатларидан бири турлар кесимида бир асрдан ортиқ муддат давомида тўпланган географик маълумотларнинг тўла таҳлили ва уларнинг асосида геоахборот тизимида яратилган хариталар ҳисобланади.
Маълумот учун, ғовзабондошлар ер шарининг деярли ҳамма нуқтасида учрайдиган бир ёки кўп йиллик ўт, бута ва дарахт ўсимликлардир. Барглари оддий, пояда кетма-кет жойлашган. Оилани мухим белгиси, ўсимлик танаси қаттиқ, дағал туклар билан қопланган. Тўп гуллари қўшалоқ гажжаклардан иборат.