Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

ЛХР Россия томонидан референдум бўйича қарорларни кутаётганини маълум қилди

© Sputnik / Кирилл Брага / Медиабанкка ўтишГолосование на референдумах о присоединении новых территорий к РФ в городах России
Голосование на референдумах о присоединении новых территорий к РФ в городах России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2022
Oбуна бўлиш
Луганск халқ республикаси парламенти референдум муносабати билан муайян қарорлар қабул қилинишини кутмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Луганск халқ республикаси парламенти референдум муносабати билан Россия Давлат думаси ва Федерация Кенгаши томонидан яқин кунларда муайян қарорлар қабул қилинишини кутмоқда. Бу ҳақда ЛХР парламенти раиси Денис Мирошниченко маълум қилди.
“Яқин кунларда Давлат Думасидаги ҳамкасбларимиздан, Федерация Кенгашидан маълум қарорлар қабул қилинишини кутамиз ва сўз, албатта, Олий Бош қўмондон Владимир Владимировичга. Ўйлайманки, бу яқин келажакда содир бўлади”, деди Мирошниченко.
Россия таркибига қўшилиш масаласи бўйича референдумлар 23-27 сентябрь кунлари Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларида бўлиб ўтди. Сайлов бюллетенларини қайта ишлаш натижаларига кўра, ДХРда - 99,23%, ЛХРда - 98,42%, Херсон вилоятида - 87,05%, Запорожье вилоятида - 93,11% аҳоли улуши Россияга қўшилиш учун овоз берган.
Янгиликлар лентаси
0