https://sputniknews.uz/20220928/evrokomissiya-sanktsiyalarning-bir-qismini-yumshatishni-taklif-qiladi--oav--28601779.html
Еврокомиссия санкцияларнинг бир қисмини юмшатишни таклиф қилади – ОАВ
Еврокомиссия санкцияларнинг бир қисмини юмшатишни таклиф қилади – ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Брюссель Россиядан ўғит, цемент ва бошқа маҳсулотлар экспортига қўйилган тақиқни бекор қилиши мумкин. 28.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-28T16:24+0500
2022-09-28T16:24+0500
2023-04-05T18:40+0500
дунёда
европа иттифоқи
санкция
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/08/20824326_0:0:3058:1720_1920x0_80_0_0_f65c809f250e385594a5d96c9857a739.jpg
ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Европа комиссияси Россияга қарши янги санкциялар пакетини муҳокама қилиш доирасида аллақачон мавжуд чекловларнинг бир қисмини юмшатишни таклиф қилади. Бу ҳақда “Politico” манбаларга таяниб ёзмоқда.Бугун, 28 сентябрь куни соат 14:30 да (Тошкент вақти билан 17:30) Европа комиссияси Европа Иттифоқи мамлакатлари элчиларини янги чоралар, жумладан, Россия нефтига нарх чегарасини жорий этиш тўғрисида хабардор қилиши кутилмоқда.Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг “Bloomberg” хабар қилганидек, Европа Иттифоқи давлатлари жавоб сифатида бир неча ҳафта ичида нефть нархининг юқори чегарасини белгилашга интилмоқда.Россия расмийлари, агар бу Россия манфаатларига зид бўлса, чет элга ҳеч нарса етказиб бермаслигини бир неча бор таъкидлаган.Ғарб Украинада махсус ҳарбий операция бошланганидан кейин Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди. Бу Европа ва AҚШда электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келди. Владимир Путин Россияни жиловлаш ва кучсизлантириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини таъкидлади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/08/20824326_192:0:2923:2048_1920x0_80_0_0_891b9cda5c6f0a7d4562291eec03380a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, европа иттифоқи, санкция, россия
дунёда, европа иттифоқи, санкция, россия
Еврокомиссия санкцияларнинг бир қисмини юмшатишни таклиф қилади – ОАВ
16:24 28.09.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) Брюссель Россиядан ўғит, цемент ва бошқа маҳсулотлар экспортига қўйилган тақиқни бекор қилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Европа комиссияси Россияга қарши янги санкциялар пакетини муҳокама қилиш доирасида аллақачон мавжуд чекловларнинг бир қисмини юмшатишни таклиф қилади. Бу ҳақда “Politico” манбаларга таяниб
ёзмоқда. Бугун, 28 сентябрь куни соат 14:30 да (Тошкент вақти билан 17:30) Европа комиссияси Европа Иттифоқи мамлакатлари элчиларини янги чоралар, жумладан, Россия нефтига нарх чегарасини жорий этиш тўғрисида хабардор қилиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, Брюссель Россиядан ўғит, цемент ва бошқа маҳсулотлар экспортига қўйилган тақиқни бекор қилиши мумкин.
Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг “Bloomberg” хабар қилганидек, Европа Иттифоқи давлатлари жавоб сифатида бир неча ҳафта ичида нефть нархининг юқори чегарасини белгилашга интилмоқда.
Россия расмийлари, агар бу Россия манфаатларига зид бўлса, чет элга ҳеч нарса етказиб бермаслигини бир неча бор таъкидлаган.
Ғарб Украинада махсус ҳарбий операция бошланганидан кейин Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди. Бу Европа ва AҚШда электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келди. Владимир Путин Россияни жиловлаш ва кучсизлантириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини таъкидлади.