Пиёда юришнинг саломатлик учун ижобий хусусиятлари
© Pexels/Andrea Piacquadio Ходьба
© Pexels/Andrea Piacquadio
Oбуна бўлиш
Пиёда юриш ортиқча вазндан халос бўлишда энг хавфсиз усул
Ортиқча вазндан халос бўлиш ёки қоматни доим назорат қилиш аёллар ва эркаклар учун бирдек муҳим. Ва бунинг учун мунтазам спортзалга қатнаш шарт эмас. Шунчаки пиёда юриш ҳам қоматни яхши сақлайди ҳамда саломатликка ижобий таъсир кўрсатади.
Пиёда юришнинг саломатлик учун фойдаларини бир сўзда ифодалаш қийин:
артериал қон босими ҳамда зарарли холестерин миқдорини камайтиради;
оёқ, бел мушакларини мустаҳкамлайди;
чидамлилик ва эгилувчанликни оширади;
нафас йўллари, юрак-қон томир ҳамда иммун тизимини яхшилайди;
мушакларни ривожлантиради;
метаболизмни фаоллаштиради;
ёғларни эритади;
остеохондрозни олдини олади;
асаб тизимини мустаҳкамлайди;
ташвишланиш, тушкунлик ҳисларини камайтиради, уйқу сифатини яхшилайди;
мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
100 калория йўқотиш учун шунчаки 15-20 дақиқа сайр қилиш етади. Машғулот яхши самара бериши учун у билан ҳар куни шуғулланишни одат қилиш зарур. Шунингдек, пиёда сайр учун энг қулай спорт пойабзалини танлаш лозим. У узоқ юрганда ҳам оёқларни зўриқтирмаслиги керак. Таги текис спорт пойабзалида оёқлар тез чарчайди.
Пиёда юриш учун албатта ҳаво ўтказувчи, енгил матолардан тикилган кийим зарур. Иссиқ об-ҳавода тўқ рангли кийимлар киймаган маъқул.
Тезлик ҳам самарадорликда катта аҳамиятга эга. Энг яхши ҳолатда бир секундда 2-3 та қадам босиш керак. Бундай тезликда юриб бир ҳафтада 2-3 килограмм вазндан халос бўлиш мумкин. Албатта бунда тўғри овқатланиш тартибига ўтиш зарур.