Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Парҳезшунос шамоллаш мавсумидаги фойдали маҳсулотларни айтди

© Sputnik / Мария Девахина / Медиабанкка ўтишЧеснок
Чеснок - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2022
Oбуна бўлиш
Кузда грипп ва шамоллаш мавсумига бир нечта табиий сабзавот ва ўсимликлар билан тайёрланиш мумкин.
Мавсумий шамоллаш касалликларини олдини олиш учун табиий антибиотиклардан фойдаланиш мумкин дейди, шифокор-парҳезшунос Татьяна Залетова.
Шифокорнинг айтишича, табиий антибиотиклар иммун тизимини кучайтиради.
“Энг машҳур табиий антибиотик -саримсоқ. Тадқиқотларда чиндан ҳам саримсоқ иммун тизимини фаоллаштириши ва вирусларга қарши курашишини исботланган. Шамоллаш мавсумида кўпроқ истеъмол қилиш вирусли касалликлардан ҳимоялайди” , - дейди шифокор.
Бундан ташқари, райҳон ўсимлиги ҳам организмга ижобий таъсир кўрсатади.
"Райҳон - дезинфекцияловчи ва бактерицид хусусиятларга эга. У озиқ-овқатлар бактериялари билан курашишга ҳам ёрдам беради”, - дейди мутахассис.
Бироқ, шамоллаган, мавсумий касалликларга учраганда шифокор тавсия қилган тиббий дори воситаларини истеъмол қилиш керак. Табиий антибиотиклар касалликни олдини олишда самарали.
Янгиликлар лентаси
0