Ўзбекистoн халқ шоири Жамол Камол вафот этди

© Союз писателей УзбекистанаЖамол Камол
Жамол Камол - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2022
Oбуна бўлиш
Жамол Камол ўзбек таржима санъатида ҳам ўчмас из қолдирган буюк адиблардан бири эди.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Ўзбекистoн Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистoн халқ шоири Жамол Камол 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси хабар қилди.
Жамол Камол 1938 йил Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган. Бухоро педагогика институтининг филология факультетини тугатган (1959). Ўзбекистoн Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлимида масъул котиб (1970−72), Ўзбекистoн Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида аспирант ва илмий ходим (1972−86) бўлиб ишлаган.
Лирик шеър тузилиши бўйича илмий тадқиқот олиб борган. Faфур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида бош муҳаррир (1986−88), Ўзбекистoн Ёзувчилар уюшмаси раиси (1991−96) лавозимларида хизмат қилган.
Унинг “Олам кирар юрагимга” номли биринчи шеърий тўплами 1968 йилда чоп этилди. Шундан сўнг “Чўққиларга ёғилди ёғду” (1971), “Тош туғён” (1973), “Ҳасан ва ой” (1974), “Қуёш чашмаси” (1975), “Достонлар” (1978), “Тафаккур” (1979), “Сувайдо” (1983), “Умидли дунё” (1988) тўпламлари, 6 жилдлик танланган асарлар тўплами, “Армон”, “Варахша”, “Эшикдаги ой тўлқини”, “Тош туғён”, “Шаҳрибону” каби достонлари нашр этилган.
У Уильям Шекспирнинг “Ҳамлет”, “Отелло”, “Антоний ва Клеопатра”, “Қиш эртаги”, “Венеция савдогари”, “Қирол Генрих IV”, “Макбет” каби ўндан ортиқ драмаларини бевосита инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилган.
Жалолиддин Румийнинг “Маснавий маънавий” (2002-2004), Ҳазрати Алининг “Девон”и (2006), Фаридиддин Атторнинг ‘Мантиқ ут тайр” (2006) ҳамда “Илоҳийнома”, “Асрорнома”, “Панднома ва булбулнома”, “Ҳикматлар” (2007-7012), Абдураҳмон Жомийнинг “Гулшанингда сўлмасин Гул” (2008), Алишер Навоийнинг “Фоний гулшани” (2011) каби жами йигирма еттита асарни ўзбек тилига ўгирган.
Жамол Камол ўзбек адабиёти ривожига қўшган муносиб хизматлари учун 1992 йилда “Ўзбекистон халқ шоири” фахрий унвонига сазовор бўлган.
Янгиликлар лентаси
0