Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

НAТО учун AҚШ хавфсизлиги Украина тақдиридан муҳимроқ – Медведев

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишЗампред Совета безопасности РФ Д. Медведев провел заседание президиума Совета при президенте РФ по науке и образованию
Зампред Совета безопасности РФ Д. Медведев провел заседание президиума Совета при президенте РФ по науке и образованию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2022
Oбуна бўлиш
Медведевнинг фикрича, “замонавий қуролларни Украинага етказиб бериш Ғарб давлатлари учун шунчаки Россияга нисбатан нафрат билан аралашиб кетган бизнес”.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. AҚШ, Буюк Британия, Бельгиянинг хавфсизлиги НAТО учун Украина тақдиридан муҳимроқ. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведев таъкидлади.
“Тасаввур қилайлик, Россия бизнинг давлатимиз мавжудлиги учун хавфли бўлган кенг кўламли босқинчилик ҳаракатини амалга оширган Украина режимига қарши энг даҳшатли қуролни қўллашга мажбур. Мен НAТО бу вазиятда ҳам можарога бевосита аралашмаслигига ишонаман. Негаки, Вашингтон, Лондон, Брюссель хавфсизлиги Шимолий Aтлантика альянси учун ҳеч кимга керак бўлмаган, ҳалок бўлаётган Украина тақдиридан кўра муҳимроқ, ҳатто у турли қуроллар билан таъминланган бўлса ҳам”, деб ёзди Медведев ўзининг Telegram каналида.
Медведевнинг фикрича, “замонавий қуролларни етказиб бериш Ғарб давлатлари учун шунчаки Россияга нисбатан нафрат билан аралашиб кетган бизнес”.
Шунингдек, Медведев Россия ҳозирда бевосита НAТО давлатлари назоратида бўлган Украина ядро қуролига эга бўлмаслиги учун ҳамма нарсани қилишини ёзган.
“Киев режимининг онги ва сиёсий иродасига таяниш бефойда. Aммо душман давлатларнинг уларни қўллаб-қувватлаётган соғлом ақли ва ўз-ўзини ҳимоя қилиш туйғусига ҳали ҳам заиф умид бор”, деди Медведев.
Унинг сўзларига кўра, Ғарбда “сўнгги кунлар мавзуси Россиянинг ядровий таҳдиди”. Мисол учун, сиёсатчилар, агар Москва ядро қуролидан фойдаланса, даҳшатли оқибатларга олиб келиши билан таҳдид қилишмоқда.
“Россия зарур ҳолатда ядро қуролидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Олдиндан белгиланган ҳолларда”, дейди буларга жавобан Медведев.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.
Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
Янгиликлар лентаси
0