Лувр музейида илк бор Ўзбекистон меросига бағишланган кўргазма очилади

© pixabay.com/falcoСамарканд. Площадь Регистан
Самарканд. Площадь Регистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2022
Oбуна бўлиш
Кўргазмада ҳозирги Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудидан ўтган Буюк Ипак йўли ҳақида ҳикоя қилинади. Унда қарийб икки минг йиллик даврни қамраб олувчи 169 та экспонат намойиш этилади.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Франциядаги Лувр музейида 23 ноябрь куни илк бор Ўзбекистоннинг бой меросига бағишланган кўргазма очилади. У “Ўзбекистон воҳаларининг хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида” деб номланади. Бу ҳақда Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева маълум қилди.
Кўргазмада ҳозирги Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудидан ўтган Буюк Ипак йўли ҳақида ҳикоя қилинади. Унда қарийб икки минг йиллик даврни қамраб олувчи 169 та экспонат, жумладан, Ўзбекистоннинг 16 та музейидан 138 дона осори-атиқа, шунингдек, дунёнинг етакчи музейларидан 31 та музей ашёси намойиш этилади.
Бу лойиҳага сўнгги бир неча йил давомида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси жамоаси Лувр музейи куратори Янник Линц, илмий куратор Рокко Ранте ҳамда лойиҳанинг илмий маслаҳатчиси Шокир Пидаев билан ҳамкорликда пухта тайёргарлик кўрган.
Янгиликлар лентаси
0