https://sputniknews.uz/20220927/garb-ukraina-28582910.html
Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватлашга бўлган қизиқиши йўқолмоқди – ОАВ
Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватлашга бўлган қизиқиши йўқолмоқди – ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Pew маркази AҚШ республикачилари ҳукумат Украинага ҳаддан ташқари кўп ёрдам бераётганига ишонишини аниқлади. 27.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-27T19:02+0500
2022-09-27T19:02+0500
2023-04-05T18:40+0500
дунёда
украина
ғарб
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/325/08/3250813_182:0:2653:1390_1920x0_80_0_0_b75e8f92c3c4896b6b8be3ad1325e45b.jpg
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Ижтимоий сўровлар шуни кўрсатдики, ғарбликларнинг Украинани қўллаб-қувватлашга қизиқиши ўз иқтисодий муаммолари туфайли сусаймоқда. Бу ҳақда “The Washington Post” ёзмоқда.Нашрнинг қайд этишича, аҳолининг бефарқлиги кучайиши эҳтимоли юқори. "Pew" тадқиқот маркази Украинанинг эҳтимолий мағлубияти америкаликларни баҳорга қараганда камроқ ташвишга солаётганини аниқлади, шунингдек, кўпчилик Киевга кўрсатилаётган ёрдам етарли, деб ҳисоблайди."Pew" маркази AҚШ республикачилари ҳукумат Украинага ҳаддан ташқари кўп ёрдам бераётганига ишонишини ҳам аниқлаган.Мақолада ёзилишича, экспертлар Украина учун Конгресс томонидан маъқулланган навбатдаги нақд пул пакети AҚШ қонун чиқарувчи органидан ҳеч қандай тўсиқларсиз ўтадиган охирги пакет бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди.Ғарб Украина туфайли Россияга нисбатан санкциялар босимини кучайтирди, бу эса Европа ва Қўшма Штатларда электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келди. Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва кучсизлантириш сиёсати Ғарб учун узоқ муддатли стратегия эканлигини ва санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига қаттиқ зарба берганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Ғарбнинг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/325/08/3250813_491:0:2344:1390_1920x0_80_0_0_4628246d502b57ab3cf11c1d136c1267.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, украина, ғарб, россия
дунёда, украина, ғарб, россия
Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватлашга бўлган қизиқиши йўқолмоқди – ОАВ
19:02 27.09.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) Pew маркази AҚШ республикачилари ҳукумат Украинага ҳаддан ташқари кўп ёрдам бераётганига ишонишини аниқлади.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Ижтимоий сўровлар шуни кўрсатдики, ғарбликларнинг Украинани қўллаб-қувватлашга қизиқиши ўз иқтисодий муаммолари туфайли сусаймоқда. Бу ҳақда “The Washington Post”
ёзмоқда. “Украиналиклар ва Ғарб стратеглари Россияга қарши санкциялар ва уларнинг самарадорлигига шубҳа кучайиши мумкинлигидан қўрқишади”, - дейилади мақолада.
Нашрнинг қайд этишича, аҳолининг бефарқлиги кучайиши эҳтимоли юқори. "Pew" тадқиқот маркази Украинанинг эҳтимолий мағлубияти америкаликларни баҳорга қараганда камроқ ташвишга солаётганини аниқлади, шунингдек, кўпчилик Киевга кўрсатилаётган ёрдам етарли, деб ҳисоблайди.
"Pew" маркази AҚШ республикачилари ҳукумат Украинага ҳаддан ташқари кўп ёрдам бераётганига ишонишини ҳам аниқлаган.
"Менимча, биз Украинага ўтказилган пул етарли бўлган даражага етдик. Мен ҳақиқатан ҳам шундай деб ўйлайман”, дейди Огайо штатидан республикачи сенаторликка номзод Жеймс Вэнс.
Мақолада ёзилишича, экспертлар Украина учун Конгресс томонидан маъқулланган навбатдаги нақд пул пакети AҚШ қонун чиқарувчи органидан ҳеч қандай тўсиқларсиз ўтадиган охирги пакет бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди.
Ғарб Украина туфайли Россияга нисбатан санкциялар босимини кучайтирди, бу эса Европа ва Қўшма Штатларда электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келди. Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва кучсизлантириш сиёсати Ғарб учун узоқ муддатли стратегия эканлигини ва санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига қаттиқ зарба берганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Ғарбнинг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.