ЕИда нон қўзғолони хавфи: Европа таназзулидан ким соққа қилмоқчи?

© © AFP 2022 / Christophe Archambaultхлеб
хлеб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2022
Oбуна бўлиш
Европадаги инфляция тарихий максимумига етди: электр, ундан сўнг эса озиқ-овқат нархи ошмоқда. Оддий европаликлар ўзларини кўп нарсалардан чеклашмоқда, компаниялар эса ўз бизнесини ихчамлаштирмоқда.
Таҳлилчилар ЕИда узоқ давом этувчи рецессия кутилаётгани, халқ норозиликдан бош кўтаришидан огоҳлантиришмоқда. Минтақадаги инқироз қандай оқибатларга олиб келади - РИА Новости материалида батафсил.

Нархлар рекорд ўрнатишда давом этмоқда

Евростат маълумотларига кўра, август ойида ЕИда нон нархи ўтган йилга қараганда 18% га ошган. Айниқса Венгрияда- 36% га, Литва, Латвия, Эстония ва Словакияда 30% дан энг кўп нархи ошиши кузатилган.
Европанинг ғарбий қисмида вазият анча яхши. Масалан, Францияда озиқ-овқат нархи 8% га кўтарилган, Нидерландия ва Люксембургда - 10% га.
Хорватияниннг Advance нашри ёзишича, бой бўлмаган мамлакатларда вазият мураккаброқ.
Украина донини Европа бозорига етказиб беришнинг баҳорги қисқариши ўз таъсирини кўрсатди - Қора денгиз портларида 4,5 миллион тоннага яқин хомашё қолиб кетган.
Шунингдек, шу йили ёзда Европада 500 йилдаги энг кучли қурғоқчилик кузатилди. Июль ойидаёқ Еврокомиссия минтақанинг ярим мамлакатларида ҳосил бўлмаслигидан огоҳлантирди. Энг кескин вазият Ирландия шарқи, Италия, Венгрия, Руминия, Молдавия ва Финляндияда кузатилмоқда.
Россия донига қарши экспорт ҳам оловга мой сепди. “Европа Иттифоқи чекловлар билан ўз муаммоларини янада кучайтирди ва аномал иссиқлик сабаб вазият ёмонлашди. Тахминларга кўра, ҳосил 15-20 % га тушади”, - дейди BitRiver молиявий таҳлилчиси Владислав Антонов.
Украина дони таъминотини ўрнини босмоқчи бўлган Ҳиндистоннинг об-ҳавоси ҳам яхши иш қилмади. Бироқ, мамлакатда ёз иссиқ бўлди. Экспортни қисқартиришга тўғри келди, шу сабабли ҳамон бозорда хомашё танқислиги бор.
Аммо муаммо фақат табиат ҳодисаларида эмас. ЕИ Россия газидан воз кечиб, энергетика инқирозига дуч келди. Европада котировкалар нархи кескин ошди - бир лаҳзада у минг кубометри уч минг доллардан қимматга ошди.
Европаликлар кўк ёқилғидан электр генерациясида фойдаланишмоқда. Натижада бир йил давомида етказиб бериладиган электр фючерлари нархи тарихий рекордни янгилади. Германия ва Францияда унинг нархи бир мегаватт соат учун минг евродан ошди.
Шунингдек, ЕИда гидроэлектростанциялари учун сув танқислиги кузатилмоқда. Масалан, Норвегияда уларнинг ҳиссаси 95% ни ташкил қилади. Мамлакат қувватини Швейцарияга, Данияга, Нидерландияга экспорт қилади.
Харажатлар ортиб бормоқда ва корхоналар маҳсулотлар учун нархларни оширишга мажбур бўлмоқда. Оддий европаликларга эса харажатларни камайтириш чораси қолади холос.
Нон нархининг шиддат билан ошиши халқ норозилигига олиб келади, деб огоҳлантирмоқда Италиянинг La Stampa газетаси. ЕИ аҳолиси электр ва газ тарифини камайтиришни талаб қилиб кўчаларга чиқишган эди. Минтақада заводлар ёпилмоқда, компаниялар бизнесини ихчамлаштирмоқда.
Бироқ, Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйеннинг сўзларига ишоналадиган бўлса, европаликлар Россияга қарши курашиш йўлида бу қийинчиликларга чидашга тайёр.
Шу сабабли Брюссель идоралар ва жамоат жойларида ҳароратни пасайтиришдан аълороқ ҳеч қандай чора ўйлаб топмади. Амалдорлар одамлар узоқ қолмайдиган биноларни умуман иситиш керак эмас деб ҳисоблашмоқда.

Янги қарамлик

Брюссель иситиш учун тежамкорлик қилаётган бир пайтда ЕИда инфляция энг йирик кўрсаткичларга чиқмоқда. Августда у 10% дан ошди, июлда - 9,8. “Бу кўп жиҳатдан Ғарб марказий банкларининг ўта юмшоқ сиёсати билан боғлиқ. Улар пандемия туфайли таназзулни енгиб ўтиш учун иқтисодга пул қўйишди”, - дейди TeleTrade ахборот-таҳлилий маркази бош иқтисодчиси Марк Гойхман. Бундан ташқари, геосиёсий кескинликлар, энергия ресурслари нархининг ошиши, ҳосил етишмаслиги.
Аммо сўнгги пайтларда ушбу омиллар ўз кескинлигини йўқотмоқда дейишмоқда таҳлилчилар. Регуляторлар фоиз ставкаларини оширишмоқда.
Россия ва украин донларини етказиб бериш тикланди. Европанинг ерости газ омборлари 80-85 % ларга тўлди. Кўк ёқилғи учун котировкалар август ойидаги энг юқори чўққидан минг куб метр учун уч ярим минг доллардан пастга тушди. Қора олтин ортда қолмади: Брент нефти биржада бир баррель учун 90 доллардан арзонроқ сотилмоқда.
Аммо енгил тин олишга ҳали эрта. Сноптиклар Эски дунёда қаҳратон қиш бўлишини прогноз қилишмоқда. Газ таъминотида узилишларни ҳеч ким истисно этмаяпти.
Россиядан ЕИда газ насослари 50 миллиард кубометрга камайган, дейди бош вазир ўринбосари Александр Новак. Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига кўра, Европа Иттифоқи 2021 йилда 155 миллиард куб метр газ сотиб олган. Шундай қилиб, етказиб бериш деярли учдан бир қисмга қисқариши мумкин.
Устига-устак энг кўп дон ишлаб чиқарадиган ва истеъмол қиладиган Хитойда ҳам кузги экинлар унмади. Пекин дунё бозоридан дон сотиб олишни кўпайтирмоқчи.
“Шу сабабли учун август ойида Европада нон нархи қимматлашиши - ҳаммаси эмас”, - дейди Владислав Антонов.
Энергоресурслар учун ҳам анча сарф-ҳаражат қилишга тўғри келади - уларнинг нархи сўнгги ўн йилликдаги ўртача кўрсаткичдан бир неча баравар юқори. Bruegel таҳлилчилари ҳисоб-китобларига кўра, Европа Иттифоқи энергия инқирози туфайли деярли ярим триллион евро йўқотган.
Европа Иттифоқи аъзолари биргаликда аҳоли ва бизнесга зарарни юмшатиш учун 314 миллиард евро ажратди. Иттифоқдан чиққан Британия 178 млрд ажратди. Бироқ, мутахассисларнинг айтишларича бу пуллар етарли эмас.
“Биз Европада энерготашувчилар нархи кескин ошганини кўриб турибмиз, бу улар учун жуда қийин қиш бўлади”, -демоқда Америка молия вазири Жанет Йеллен.
Айни пайтда Америкада вазият анча яхши. “Албатта бу бизга ҳам таъсир қилади, аммо биз уларчалик бундан кўп зарар кўрмаймиз”, - дейди Йеллен. Вашингтон “муқобил манбаларни топиш учун” сиёсий шерикларига ёрдам бермоқчи.
Узоқ бош қотиришга эҳтиёж туғилмади: европаликларни ўзларининг қиммат суюлтирилган табиий газларига ўтказишга қарор қилишди. Йилнинг биринчи ярмида АҚШ дунёдаги энг йирик экспортчига айланди – етказиб бериш 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 12 фоизга ошди.
Асосий қисми Европа Иттифоқи ва Буюк Британияга жўнатилди - улар Европа суюлтирилган газ импортининг умумий ҳажмининг 47 фоизини таъминлади. Энг кўп сотувчилар қаторида Қатар, Россия ва Африка давлатлари ҳам бор.
Бундан ташқари, Германия ва АҚШ 2026 йилдан бошлаб йигирма йилга узоқ муддатли шартномалар тузишга келишиб олди. Ҳозирда Германияда суюлтирилган газ учун инфратузилма йўқ, бироқ мамлакат зарур терминалларни жадал суръатларда қурмоқда.
Россиянинг қувурларда ўтувчи газини ўрнини босиш қийин бўлади. ГФР канцлери Олаф Шольц БАА дан атиги бир танкер суюлтирилган газ учун тузилган шартнома билан қайтди, демоқда Bloomberg.
Шу сабабли, таҳлилчилар газ нархининг янада ошишини прогноз қилишмоқда. Қишда унинг ҳар минг кубометри тўрт минг доллардан ошади, дейилади Газпром хабарида. Натижада Европа Иттифоқининг саноат секторини муаммолар кутмоқда.
Европада пўлат, ўғит ва бошқа муҳим товар ишлаб чиқарувчи баъзи компаниялари энергия нархининг юқорилиги сабабли аллақачон ишлаб чиқариш қувватларини АҚШга кўчиришмоқда. “Америка иқтисодиёти Европадаги энергетика инқирозидан энг кўп фойда кўрди”, - деб ёзмоқда The Wall Street Journal газетаси.
Нашр “индустриализациянинг янги даври” бошланиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.
Deutsche Bank мутахассисларига кўра, минтақани узоқ муддатли рецессия кутмоқда. ЯИМнинг пасайиши уч фоизни ташкил этади ва келгуси йилнинг ўрталаригача давом этади.
Янгиликлар лентаси
0