Академик лицейлар миллий рейтинги эълон қилинди

© Маъсуд СулаймоновВ Фергане прошли мероприятия “Хайр, мактаб - салом, коллеж!”
В Фергане прошли мероприятия “Хайр, мактаб - салом, коллеж!”  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2022
Oбуна бўлиш
Рейтингда 3 йил давомида узлуксиз салбий динамика кузатилган академик лицейлар - қайта ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 27 сен – Sputnik. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Академик лицейларнинг 2021 йил учун миллий рейтинги эълон қилди.
Миллий рейтингни аниқлашда, академик лицейларда таълим сифатига баҳо бериш асосан тўртта муҳим йўналишда амалга оширилди:
лицей рақобатбардошлиги (қабулда талабгорлар сони);
битирувчилар эришган ютуқлар (олийгоҳларга кириш, олимпиадалда эришган натижалари);
педагогларнинг сифат даражаси (хорижий ОТМ битирган, илмий сертификатга эга ўқитувчилар улуши);
маънавий-маърифий ва ўқув-тарбиявий муҳит (5ташаббус доирасида эришилган ютуқлар).
Якуний натижаларга кўра умумий рейтингда юқори ўнталикдан қуйидаги академик лицейлар ўрин олди:
1.
"Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университетининг “International House-Tashkent”,
2.
Тошкент халқаро Вестминстер университети,
3.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти,
4.
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети,
5.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети академик лицейи;
Рейтингдаги сўнгги ўринларни: эса мос равишда Тошкент кимё-технология институти, Қарши давлат университети, Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали, Тошкент давлат аграр университети ҳамда Бухоро давлат тиббиёт институти академик лицейлари эгаллади.
Маълумот учун: Рейтинг натижалари бўйича узлуксиз 3 йил давомида таълим сифатига оид кўрсаткичларида салбий динамика кузатилган сўнгги 5 та ўриндан бирини эгаллаб келган академик лицейлар бошқа олий таълим муассасаси тасарруфига ўтказилади ёки бошқа турдаги таълим муассасаси сифатида қайта ташкил этилади.Академик лицейлар миллий рейтинги эълон қилинди
Янгиликлар лентаси
0