https://sputniknews.uz/20220926/vaqtida-belarusni-tashlab-ketganlar-endi-qaytishni-soramoqda--lukashenko-28553689.html
Вақтида Беларусни ташлаб кетганлар энди қайтишни сўрамоқда – Лукашенко
Вақтида Беларусни ташлаб кетганлар энди қайтишни сўрамоқда – Лукашенко
Sputnik Ўзбекистон
Лукашенконинг сўзларига кўра, сафарбарлик вақтида қочган руслар 2020 йилда ўз республикасини тарк этган беларуслар каби қайтиб келишни сўрайди. 26.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-26T20:16+0500
2022-09-26T20:16+0500
2022-09-26T20:16+0500
александр лукашенко
владимир путин
дунёда
беларусь
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0c/23933482_0:180:3003:1869_1920x0_80_0_0_a5fdcf9e6c43286579f6673f862d3b95.jpg
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия етакчиси Владимир Путин билан бўлган музокаралар чоғида 2020 йилдаги президентлик сайловларидан кейин республикани тарк этган Беларусь мухолифати вакилларининг аксарияти мамлакатга қайтишни сўраганини айтди.Лукашенко Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинганидан кейин “миграция билан боғлиқ вазият худди шундай ривожланади”, деган фикрни билдирди."Кузатиб турибман: бизни сафарбарлик билан қўрқитишяпти, яна қаердадир кимдир мамлакатдан қочиб кетган. Россиянинг 25 миллионлик сафарбарлик захираси бор. Майли, шундан 30, 50 минг нафари қочиб кетди дейлик. Агар улар шу ерда қолишганида ўз одамимиз бўлиб қолишармиди? Майли қочишсин. Ва улар қайтиб келишади ҳам. Фақат уларга қандай чора кўриш масаласида қарор қабул қилиш керак: майли ёки шу ерга келишсин, ёки ўша ерларда бепул нон еб юришсин. Бундай йўл тутмаслик керак. Европа ва Америкага қочмасдан шу ерда келишиб олиш мумкин: вазият олдингидек эмас", - дейди Лукашенко.Маълумот учун, 22 сентябрь куни Владимир Путин Мудофаа вазирлигининг таклифига асосан қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармон имзолади. Унда асосий мақсад - озод қилинган ҳудудларда одамлар хавфсизлигини таъминлаш дейилган.Россия етакчисининг таъкидлашича, сафарбарликка фақат захирадаги ҳарбийлар — ҳарбий хизматни ўтаган, ҳарбий мутахассисликка ва тажрибага эга бўлганлар чақирилади. Ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига юборишдан олдин ҳар бир киши қўшимча тайёргарликдан ўтади.
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0c/23933482_272:0:3003:2048_1920x0_80_0_0_71a87cdb37e2726bac49b620d9d6bd11.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
александр лукашенко, владимир путин, дунёда, беларусь
александр лукашенко, владимир путин, дунёда, беларусь
Вақтида Беларусни ташлаб кетганлар энди қайтишни сўрамоқда – Лукашенко
Лукашенконинг сўзларига кўра, сафарбарлик вақтида қочган руслар 2020 йилда ўз республикасини тарк этган беларуслар каби қайтиб келишни сўрайди.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия етакчиси Владимир Путин билан бўлган музокаралар чоғида 2020 йилдаги президентлик сайловларидан кейин республикани тарк этган Беларусь мухолифати вакилларининг аксарияти мамлакатга қайтишни сўраганини айтди.
“2020 йилда бир неча минг (беларуслар – таҳр.) кетганида, мен ташвишланмадим. Улар (ҳозир – таҳр.) қайтиб келишни сўрашади”, - дейди у. Беларусь президентининг сўзларидан
РИА Новости иқтибос келтирди.
Лукашенко Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинганидан кейин “миграция билан боғлиқ вазият худди шундай ривожланади”, деган фикрни билдирди.
"Кузатиб турибман: бизни сафарбарлик билан қўрқитишяпти, яна қаердадир кимдир мамлакатдан қочиб кетган. Россиянинг 25 миллионлик сафарбарлик захираси бор. Майли, шундан 30, 50 минг нафари қочиб кетди дейлик. Агар улар шу ерда қолишганида ўз одамимиз бўлиб қолишармиди? Майли қочишсин. Ва улар қайтиб келишади ҳам. Фақат уларга қандай чора кўриш масаласида қарор қабул қилиш керак: майли ёки шу ерга келишсин, ёки ўша ерларда бепул нон еб юришсин. Бундай йўл тутмаслик керак. Европа ва Америкага қочмасдан шу ерда келишиб олиш мумкин: вазият олдингидек эмас", - дейди Лукашенко.
Маълумот учун, 22 сентябрь куни Владимир Путин Мудофаа вазирлигининг таклифига асосан қисман сафарбарлик тўғрисидаги
фармон имзолади. Унда асосий мақсад - озод қилинган ҳудудларда одамлар хавфсизлигини таъминлаш дейилган.
Россия етакчисининг таъкидлашича, сафарбарликка фақат захирадаги ҳарбийлар — ҳарбий хизматни ўтаган, ҳарбий мутахассисликка ва тажрибага эга бўлганлар чақирилади. Ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига юборишдан олдин ҳар бир киши қўшимча тайёргарликдан ўтади.