Россия ва Венесуэлани аввалгидек дўстлик ришталари боғлаб туради – Венесуэла ТИВ раҳбари

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишКарлос Фариа, архивное фото
Карлос Фариа, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2022
Oбуна бўлиш
Фариа: Президентлар Мадуро ва Путин ўзлари амалга оширишга қарор қилган барча лойиҳалар бўйича жуда дўстона муносабатлар ва яқин ҳамкорликни йўлга қўйган.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Венесуэла ва Россияни дўстлик ва стратегик шериклик ришталари боғлаб туради. Бу ҳақда Лотин Aмерикаси мамлакати ташқи ишлар вазири Карлос Фариа РИA Новости агентлигига маълум қилди.

“Венесуэла ва Россия ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик хусусиятга эга. Биз қардош давлатлармиз. Президентлар Мадуро ва Путин ўзлари амалга оширишга қарор қилган барча лойиҳалар бўйича жуда дўстона муносабатлар ва яқин ҳамкорликни йўлга қўйган. Бу ўзгармади. Биз илгари ҳам жуда яхши муносабатларга эга эдик ва махсус ҳарбий операция бошлангандан кейин бу ҳолат ўзгаришига ҳеч қандай сабаб йўқ”, - деди БМТ Бош Aссамблеясининг Олий даражадаги ҳафталиги тадбирларида иштирок этиш учун Нью-Йоркка ташриф буюрган Фариа.

Вазирнинг айтишича, Россияга қилган сафарлари чоғида унинг ўзи ҳам рус халқининг дўстона қўллаб-қувватлашини ҳис қилиш имконига эга бўлган.
“Россия халқи мен учун бегона эмас - мен Совет Иттифоқида таълим олганман. Мен Россия турмуш тарзи, унинг ўзига хослиги ва хусусиятлари билан танишганман”, - деди Фариа.
Янгиликлар лентаси
0