Қирғизистон президенти Абдулла Ариповни қабул қилди

© Официальный сайт Президента Кыргызской РеспубликиҚирғизистон президенти Садир Жапаров ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов
Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2022
Oбуна бўлиш
Учрашув давомида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга бўлажак давлат ташрифи ҳам муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукумат делегацияларининг қўшма мажлисида иштирок этиш мақсадида Бишкекда бўлиб турибди.
Садир Жапаров учрашув якунлари икки давлат халқлари манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ўзбек- қирғиздавлат чегарасини делимитация қилиш бўйича ҳуқуқий жараённи тезроқ якунланишига хизмат қилишига ишонч билдирди.
Суҳбат чоғида Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга бўлажак давлат ташрифини ҳам муҳокама қилишди ва ташриф давомида белгиланган қўшма режа ва лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев Қирғизистон - Ўзбекистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича қўшма мажлис баённомасини имзолади.
Мазкур ҳужжат ўзбек—қирғиз давлат чегарасинининг айрим ҳудудлари тўғрисидаги янги Шартнома лойиҳасини келишиш тартибини бошлаш имконини беради.
Янгиликлар лентаси
0