Назарбоевнинг жияни олти йилга озодликдан маҳрум қилинди

© Sputnik / Болат ШайхиновПлемянник Назарбаева Кайрат Сатыбалдыулы
Племянник Назарбаева Кайрат Сатыбалдыулы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2022
Oбуна бўлиш
Суд ҳукмига кўра, Сатибалдиули жазони ўртача хавфсизлик тизимидаги жазони ижро этиш тизими муассасаларида ўтайди.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Остона суди Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалдиулини маблағларни ўзлаштириш иши бўйича олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Март ойида Қозоғистон Коррупцияга қарши кураш агентлиги Сатибалдиули мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва “Казахтелеком” ОAЖ маблағларини ўта йирик миқдорда ўзлаштиришда гумон қилиниб, жиноий тергов доирасида ҳибсга олинганини эълон қилган эди.
“Ниҳоят, Сатибалдиули Қайратга мол-мулки мусодара қилинган ҳолда олти йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин”, деди судья Нурлан Баяҳметов.
Суд ҳукмига кўра, Сатибалдиули жазони ўртача хавфсизлик тизимидаги жазони ижро этиш тизими муассасаларида ўтайди. Бундан ташқари, суд Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевга Сатибалдиулини миллий хавфсизлик идоралари генерал-майори махсус унвони ҳамда бир қатор давлат мукофотларидан маҳрум қилиш тўғрисида тақдимнома киритишга қарор қилди.
Судьянинг тушунтиришича, Сатибалдиули аввалроқ ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, айбни тан олиш ва етказилган зарарни қоплаш бўйича иккита воситачилик келишувини тузган.
Янгиликлар лентаси
0