Европада энергия нархининг ошишига Брюссель санкциялари сабаб бўлди – Орбан

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишВиктор Орбан, архивное фото
Виктор Орбан, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2022
Oбуна бўлиш
Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Европадаги нархларнинг ошиши ва инфляцияни Европа Иттифоқи санкциялари оқибати деб атади.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Европада энергия нархининг ошиши ва инфляция фақат Брюссель санкциялари натижасидир. Бу ҳақда Венгрия Бош вазири Виктор Орбан маълум қилди.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, ушбу чекловлар туфайли энергия нархи бир неча баробар ошган ва бу ўз навбатида барча мамлакатларда инфляциянинг ошишига олиб келган.

“Энергия нархининг ошиши инфляцияни келтириб чиқарди. Энергиянинг бу даҳшатли нархлари иқтисодий жараёнларнинг оқибати эмас. Энергетика нархларининг юқори ўсишига санкциялар сабаб бўлди. Шунинг учун энергия нархининг ошишига иқтисодиёт эмас, балки сиёсат, яъни Брюссель қарорлари сабаб бўлмоқда”, - деди Орбан Венгрия парламентидаги нутқида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирди.

Аввалроқ, Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сиярто республика Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларига қўшилишни режалаштирмаётгани, бу Венгрия энергетика тармоғи хавфсизлигига жиддий зарар етказиши мумкинлигини айтган эди.
Ғарб Украина туфайли Россияга нисбатан санкциялар босимини кучайтирди, бу эса Европа ва Қўшма Штатларда электр энергияси, ёқилғи ҳамда озиқ-овқат нархининг ошишига олиб келди. Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Ғарбнинг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.
Янгиликлар лентаси
0