Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Саратонни даволашнинг янги усули синовдан ўтказилмоқда

© Fotolia / CrevisРаковая клетка в организме человека
Раковая клетка в организме человека - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2022
Oбуна бўлиш
Таҳлилларга кўра, дунёда ҳар йили 20 миллион нафарга яқин киши онкологик хасталикларга чалиниб, улардан тенг ярми саратон асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юммоқда.
Швейцариянинг Базель университети етакчи профессорлари ва мутахассисларидан иборат гуруҳ саратоннинг самарали давосини топиш мақсадида тадқиқот ўтказди.
Маълумки, саратон ўсимталари кутилмаганда пайдо бўлиб, организм бўйлаб тарқала бошлайди. Энг ёмони, бу босқичда улар турли дори-дармонларга юқори мослашувчанлик қобилиятига эга бўлади.
Янги тадқиқот кўкрак бези саратони ҳужайраларининг зарарли таъсирини камайтиришга қаратилган. Бунга мос ингибитор(антитана)ни топиш учун 9500 дан ортиқ бирикма синаб кўрилди.
Улар орасидан PLK1 ингибитори энг мос намуна деб топилди. Ушбу бирикманинг саратон ҳужайраларига таъсири хасталикни самарали даволаш имконини бериши мумкин.
Ҳозир мазкур усул қон, ўпка ва ошқозон ости бези саратони муолажасида қандай натижа бериши юзасидан клиник синовлар давом эттирилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0