https://sputniknews.uz/20220925/markaziy-osiyo-rivojlanish-istiqbollari-afgonistondagi-tinchlik-bilan-uzviy-bogliq--norov-28516491.html
Марказий Осиё ривожланиш истиқболлари Афғонистондаги тинчлик билан узвий боғлиқ – Норов
Марказий Осиё ривожланиш истиқболлари Афғонистондаги тинчлик билан узвий боғлиқ – Норов
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Афғонистонни мавжуд муаммолар қуршовида яккалаб қўйиш минтақавий ва халқаро хавфсизликка салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини... 25.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-25T09:58+0500
2022-09-25T09:58+0500
2022-09-25T11:54+0500
сиёсат
владимир норов
бмт
афғонистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/19/28515622_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_deee0b2cf5e70a0ad0fbab506bb74beb.jpg
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Марказий Осиёнинг ривожланиш истиқболлари Афғонистонда тинчликни таъминлаш билан узвий боғлиқдир. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида сўзлаган нутқида маълум қилди.Таъкидланишича, жорий йил июль ойида Афғонистон муваққат ҳукумати делегацияси иштирокида Тошкентда бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция жаҳон ҳамжамиятининг ушбу мамлакатга нисбатан изчил ёндашувларни ишлаб чиқишдан манфаатдорлигини кўрсатди.Вазирнинг сўзларига кўра, Афғонистон иқтисодиётини тиклаш, унинг минтақалараро иқтисодий жараёнларга қўшилиши, инфратузилма ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш халқаро ҳамжамиятнинг умумий устувор йўналиши бўлиши керак. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун БМТ, халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг кўмаги зарур.Ўзбекистон Афғонистонга кўмаклашиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Чегарадош Термиз шаҳрида Халқаро транспорт-логистика хаби ташкил этилиб, БМТ тузилмалари томонидан Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатишда унинг имкониятларидан кенг фойдаланмоқдалар.Термиз шаҳрида Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича махсус жамғармани ташкил этиш бўйича таклиф билдирилди. Жамғарма маблағлари ижтимоий инқирозни бартараф этиш, ёшлар учун таълим дастурлари ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилиши кўзда тутилмоқда.Норов Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан жорий йил июль ойида қабул қилинган "Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисида"ги резолюциясига эътибор қаратди. Мазкур ҳужжатда Афғонистонни иқтисодий ҳамкорликка жалб қилиш, уни икки минтақани боғлайдиган кўприкка айлантириш устувор ўрин тутади.Мазкур ғояларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши учун "Термиз – Мозори-Шариф – Кобул - Пешовар" темир йўлини қуриш каби трансминтақавий инфратузилма лойиҳалари амалга оширилиши лозимдир.“Афғонистонни минтақавий савдо-иқтисодий алоқаларга жалб этиш муаммоларини ҳал этишга Ўзбекистон томонидан БМТ кўмагида Тошкент шаҳрида Ўзаро боғлиқлик бўйича минтақалараро марказ ташкил этилиши ҳам кўмаклашади”, - деди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/19/28515622_160:0:1120:720_1920x0_80_0_0_2cd412bc6879aa77b5058a249337ee4e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, владимир норов, бмт, афғонистон
сиёсат, владимир норов, бмт, афғонистон
Марказий Осиё ривожланиш истиқболлари Афғонистондаги тинчлик билан узвий боғлиқ – Норов
09:58 25.09.2022 (янгиланди: 11:54 25.09.2022) Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Афғонистонни мавжуд муаммолар қуршовида яккалаб қўйиш минтақавий ва халқаро хавфсизликка салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Марказий Осиёнинг ривожланиш истиқболлари Афғонистонда тинчликни таъминлаш билан узвий боғлиқдир. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида сўзлаган нутқида
маълум қилди. “Биз чуқур гуманитар инқирозни бошдан кечираётган ушбу мамлакатга халқаро эътиборнинг пасайишидан хавотирдамиз, - деди Норов. - Афғонистоннинг мавжуд муаммолар қуршовида яккаланиб қолишига йўл қўймаслик ниҳоятда муҳимдир. Бу, шубҳасиз, минтақавий ва халқаро хавфсизликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин”, - деди Норов.
Таъкидланишича, жорий йил июль ойида Афғонистон муваққат ҳукумати делегацияси иштирокида Тошкентда бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция жаҳон ҳамжамиятининг ушбу мамлакатга нисбатан изчил ёндашувларни ишлаб чиқишдан манфаатдорлигини кўрсатди.
Вазирнинг сўзларига кўра, Афғонистон иқтисодиётини тиклаш, унинг минтақалараро иқтисодий жараёнларга қўшилиши, инфратузилма ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш халқаро ҳамжамиятнинг умумий устувор йўналиши бўлиши керак. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун БМТ, халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг кўмаги зарур.
Ўзбекистон Афғонистонга кўмаклашиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Чегарадош Термиз шаҳрида Халқаро транспорт-логистика хаби ташкил этилиб, БМТ тузилмалари томонидан Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатишда унинг имкониятларидан кенг фойдаланмоқдалар.
Термиз шаҳрида Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича махсус жамғармани ташкил этиш бўйича таклиф билдирилди. Жамғарма маблағлари ижтимоий инқирозни бартараф этиш, ёшлар учун таълим дастурлари ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилиши кўзда тутилмоқда.
Норов Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан жорий йил июль ойида қабул қилинган "Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисида"ги резолюциясига эътибор қаратди. Мазкур ҳужжатда Афғонистонни иқтисодий ҳамкорликка жалб қилиш, уни икки минтақани боғлайдиган кўприкка айлантириш устувор ўрин тутади.
Мазкур ғояларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши учун "Термиз – Мозори-Шариф – Кобул - Пешовар" темир йўлини қуриш каби трансминтақавий инфратузилма лойиҳалари амалга оширилиши лозимдир.
“Афғонистонни минтақавий савдо-иқтисодий алоқаларга жалб этиш муаммоларини ҳал этишга Ўзбекистон томонидан БМТ кўмагида Тошкент шаҳрида Ўзаро боғлиқлик бўйича минтақалараро марказ ташкил этилиши ҳам кўмаклашади”, - деди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири.