https://sputniknews.uz/20220925/bishkek-va-dushanbe-chegaradagi-mojaroni-toxtatish-togrisida-bayonnoma-imzoladi-28527321.html
Бишкек ва Душанбе чегарадаги можарони тўхтатиш тўғрисида баённома имзолади
Бишкек ва Душанбе чегарадаги можарони тўхтатиш тўғрисида баённома имзолади
Sputnik Ўзбекистон
Боткент вилоятидаги “Қизилбел” назорат-ўтказиш пунктида бўлиб ўтган учрашув якунида икки мамлакат хавфсизлик қўмиталари раҳбарлари тегишли баённомага имзо... 25.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-25T17:54+0500
2022-09-25T17:54+0500
2022-09-25T17:54+0500
дунёда
қирғизистон
тожикистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/19/28527264_51:0:1064:570_1920x0_80_0_0_90f9159f2b11c08538cf3f4ad7771caf.jpg
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари чегарадаги қуролли тўқнашувни бас қилиш тўғрисида баённома имзолашди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев маълум қилди.Қирғизистоннинг Боткент вилоятидаги “Қизилбел” назорат-ўтказиш пунктида икки мамлакат масъуллари иштирокида учрашув бўлиб ўтган.Ташиев томонлар унда белгиланган шартларга риоя қилишлари умид қилган.Тожикистон томонидан ҳужжатни Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Саймумин Ятимов имзолаган.“Бугундан тинчлик бўлади, илгари ўз уйларини тарк этган Лайлак ва Боткент туманлари аҳолиси қайтиши мумкин”, - деди Ташиев.Мирзиёев қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни изга солишга оид эришилган келишувни олқишладиЭслатиб ўтамиз, Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги қуролли тўқнашув 14 сентябрь куни бошланганди. Уни бошлашда томонлар бир-бирларини айблашди.Тожикистон томони маълумотларига кўра, можаро оқибати 40 нафардан зиёд республика аҳолиси ҳалок бўлган. Бишкек 59 нафар фуқароси ҳалок бўлганини расман маълум қилди.
қирғизистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/19/28527264_226:0:986:570_1920x0_80_0_0_ba9971b7eb6bbba1998f7c67fd70530d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, қирғизистон, тожикистон
дунёда, қирғизистон, тожикистон
Бишкек ва Душанбе чегарадаги можарони тўхтатиш тўғрисида баённома имзолади
Боткент вилоятидаги “Қизилбел” назорат-ўтказиш пунктида бўлиб ўтган учрашув якунида икки мамлакат хавфсизлик қўмиталари раҳбарлари тегишли баённомага имзо чекишди
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари чегарадаги қуролли тўқнашувни бас қилиш тўғрисида баённома имзолашди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев маълум қилди.
Қирғизистоннинг Боткент вилоятидаги “Қизилбел” назорат-ўтказиш пунктида икки мамлакат масъуллари иштирокида учрашув бўлиб ўтган.
“Тожикистон томони билан можарони тўхтатиш тўғрисида баённома имзоланди”, - деди Ташиев. Унинг сўзларидан Sputnik Қирғизистон
иқтибос келтирган.Ташиев томонлар унда белгиланган шартларга риоя қилишлари умид қилган.
Тожикистон томонидан ҳужжатни Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Саймумин Ятимов имзолаган.
“Бугундан тинчлик бўлади, илгари ўз уйларини тарк этган Лайлак ва Боткент туманлари аҳолиси қайтиши мумкин”, - деди Ташиев.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги қуролли тўқнашув 14 сентябрь куни бошланганди. Уни бошлашда томонлар бир-бирларини айблашди.
Тожикистон томони маълумотларига кўра, можаро оқибати 40 нафардан зиёд республика аҳолиси ҳалок бўлган. Бишкек 59 нафар фуқароси ҳалок бўлганини расман маълум қилди.