https://sputniknews.uz/20220924/ravshan-namozov-vafot-etdi-28497755.html
Равшан Намозов вафот этди
Равшан Намозов вафот этди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда ва бастакор Равшан Намозов 61 ёшида вафот этди. 24.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-24T09:42+0500
2022-09-24T09:42+0500
2022-09-24T09:42+0500
маданият
вафот этди
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/18/28497538_0:35:680:418_1920x0_80_0_0_1a9b9e8a39b36e54b22bcbb911527ffd.jpg
ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда ва бастакор Равшан Намозов узоқ вақт давом этган касалликдан сўнг 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда шоир Бобур Бобомурод ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.Равшан Намозов 1961 йилнинг 10 июлида Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида туғилган. Термиз мусиқа билим юртини тамомлаб, отаси — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдураҳмон Намозов ва Шокир Маҳмудовдан сабоқ олган.У фаолиятини 1989 йили ташкил этилган “Қарс” гуруҳида бошлаган. У 1985 йил Германия ўтказилган “Ёшлар фестивалида” ва 1989 йили Олмаота шаҳрида ташкил этилган “Осиё овози” кўрик танловида Гранд-Прини қўлга киритган. 1991 йилдан буён яккахон ижод қилаётган хонанда 1993 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган.Хонанда замонавий сурхон қўшиқлари билан тингловчиларга яхши таниш. Унинг “Чипрадалли”, “Ковушим”, “Ёр-ёр ёрон-эй”, “Биё-биё”, “Хаёл” каби қўшиқлари санъат шинавандаларининг кўнглидан жой олган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/18/28497538_38:0:642:453_1920x0_80_0_0_df6e1cdac58aa404051ec3393d151dca.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, вафот этди
Равшан Намозов вафот этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда ва бастакор Равшан Намозов 61 ёшида вафот этди.
ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда ва бастакор Равшан Намозов узоқ вақт давом этган касалликдан сўнг 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда шоир Бобур Бобомурод ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида
маълум қилди. Равшан Намозов 1961 йилнинг 10 июлида Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида туғилган. Термиз мусиқа билим юртини тамомлаб, отаси — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдураҳмон Намозов ва Шокир Маҳмудовдан сабоқ олган.
У фаолиятини 1989 йили ташкил этилган “Қарс” гуруҳида бошлаган. У 1985 йил Германия ўтказилган “Ёшлар фестивалида” ва 1989 йили Олмаота шаҳрида ташкил этилган “Осиё овози” кўрик танловида Гранд-Прини қўлга киритган. 1991 йилдан буён яккахон ижод қилаётган хонанда 1993 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган.
Хонанда замонавий сурхон қўшиқлари билан тингловчиларга яхши таниш. Унинг “Чипрадалли”, “Ковушим”, “Ёр-ёр ёрон-эй”, “Биё-биё”, “Хаёл” каби қўшиқлари санъат шинавандаларининг кўнглидан жой олган.