Ўзбекистон миллий каратэ федерациясига янги раҳбар сайланди

© Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматиРашид Азатович Талипов
Рашид Азатович Талипов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2022
Oбуна бўлиш
Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти масъул ходими бўлиб ишлаб келган Рашид Талипов Ўзбекистон каратэ WKF федерацияси раиси лавозимига сайланди.
ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Ўзбекистон каратэ WKF федерациясининг янги раиси этиб Рашид Азатович Талипов сайланди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча федерациянинг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтган. Eylf Рашид Талипов номзоди каратэ WKF федерацияси раиси лавозимига таклиф этилган ва конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланган.
Рашид Талипов тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятида ишлаб келган, бунгача эса спорт соҳасида турли лавозимларда фаолият кўрсатган.
Йиғилишда сўзга чиққан Рашид Тоалипов бўлажак йирик мусобақалар, жумладан, жорий йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатини ташкил этишда барчани бирлашишга чақирди.
Шунингдек, йиғилиш давомида федерация раҳбарияти ва Ижроия қўмитасини қайта ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Шу пайтгача федерация раҳбари сифатида фаолият олиб борган Алам Муллаев, шунингдек, Бахтиёр Нигматуллаев, Анвар Муҳамедов, Сапармурод Джиемуротов, Илҳом Мамадалиев, Бурхон Раҳмонов ҳамда Дилноза Бакирова раис ўринбосари, бунгача федерация Ижрочи директори лавозимида ишлаган Фарруҳ Ташкентбаев федерация бош котиби этиб сайланди.
Шунингдек, тадбир давомида Ижроия қўмитаси аъзолари ҳам шакллантирилиб, ташкилотнинг янги таҳрирдаги низоми тасдиқланди.
© Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматиРашид Азатович Талипов
Рашид Азатович Талипов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2022
Рашид Азатович Талипов
Янгиликлар лентаси
0