Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украинанинг амалдаги режими террорчига айланганини исботлади – Матвиенко

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишПредседатель Совета Федерации РФ Валентина Матвиенко
Председатель Совета Федерации РФ Валентина Матвиенко  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2022
Oбуна бўлиш
Матвиенко: Сўнгги кунлар воқеалари Украинанинг амалдаги режими аллақачон террорчига айланганига ишонтирди.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Украинадаги сўнгги кунлардаги воқеалар, ниҳоят, Киев режими моҳиятан террористик режимга айланганига ишонтирди. Бу ҳақда РФ Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши спикери Валентина Матвиенко маълум қилди.
“Киев очиқ геноцидга, тинч аҳолини НAТО қуроллари билан атайлаб йўқ қилиш тактикасига ўтгани маълум бўлган сўнгги кунлар воқеалари ниҳоят Украинанинг амалдаги режими ўз моҳиятига кўра аллақачон террорчига айланганига ишонтирди”, деди у журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, кеча Украина Қуролли кучлари яна Донецк марказини ўққа тутди. Снарядлар Ворошиловский туманидаги ёпиқ бозорга тушди. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор.
Янгиликлар лентаси
0