Тошкент вилоятидаги 6 та шаҳарда электропоезд қатнови йўлга қўйилади

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишПодготовка к открытию Московсковского центрального кольца
Подготовка к открытию Московсковского центрального кольца - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент вилоятидаги Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Янгийўл ва Оҳангарон шаҳарларида замонавий электропоезд қатнови йўлга қўйилади.
ТОШКEНТ, 23 сен – Sputnik. Тошкент вилоятининг Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Янгийўл ва Оҳангарон шаҳарларига замонавий электропоезд қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрида ўтказилган йиғилишда сўз очди.
Президент матбуот хизматига кўра, давлат раҳбари йиғилишда бор имкониятлардан самарали фойдаланса, вилоятда саноатни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш мумкинлигини қайд этган.

Шунингдек, мутасаддиларга саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлашга 250 миллиард сўм ажратиш, Ангренда каолин хомашёсини чуқур қайта ишлаб, фарфор ва керамика маҳсулотлари ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш, Бекобод туманида чегараолди савдо зонасини ишга тушириш, вилоятдаги 100 та маҳаллий корхонани экспортчига айлантириш дастурини амалга ошириш бўйича топшириқлар берган.
Айтилган муаммо ва таклифлардан келиб чиқиб, 840 тамаҳаллада ички йўллар, 579 тасида ичимлик ва оқова сув, 589 тасида электр ва газ таъминоти, 396 тасида мактаб, боғчава поликлиника таъмирлаш бўйича икки ҳафтада дастур қабул қилиб, бу борадаги ишларни жадал бошлаш вазифасини қўйган. Жумладан:
Ташаббусли бюджет доирасида энг кўп овоз олган лойиҳалар учун150 миллиард сўм ажратиш;
Осиё тараққиёт банкинингТошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув лойиҳасининг 185 миллион долларлик 3-босқичини бошлаш;
ички йўлларни таъмирлашга давлат бюджетидан 155 миллиард сўм, қўшимча маҳаллий бюджетдан 70 миллиард сўм ажратиш топширилган.
Президент Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Янгийўл ва Оҳангарон шаҳарларига замонавий электропоезд қатновини йўлга қўйиш вақти келганини таъкидлаб, транспорт вазирига тегишли қарор лойиҳасини киритишга кўрсатма берган.
Янгиликлар лентаси
0