https://sputniknews.uz/20220923/shomaxmudovlar-izidan-yoki-ozbekistonda-mehribonlik-uylari-soni-qanday-kamaydi---video--28473188.html
Шомахмудовлар изидан ёки Ўзбекистонда меҳрибонлик уйлари сони қандай камайди - видео
Шомахмудовлар изидан ёки Ўзбекистонда меҳрибонлик уйлари сони қандай камайди - видео
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда оилавий болалар уйлари жойлашган биринчи турар жой мажмуасида болалар қандай яшамоқда? Батафсил Sputnik репортажида. 23.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-23T13:15+0500
2022-09-23T13:15+0500
2022-09-23T13:15+0500
видео
болалар
оилавий болалар уйи
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/16/28461638_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_458db80d2633078ec68ab6c4beda0db9.jpg
ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. Ўзбекистонда меҳрибонлик уйлари камайишининг асосий сабаби - оилавий болалар уйларининг пайдо бўлиши. Оилавий болалар уйида бир оила бир неча болани ўз қарамоғига олади. Бунда улар бир оила бўлиб бир умр бирга яшашлари мумкин. Яқинда Тошкентнинг Учтепа туманида биринчи ана шундай оилавий турар жой жой мажмуаси очилди. У ерда 12да хонадондан 7тасида ота-онасида маҳрум бўлган болаларни ўз тарбиясига олган ҳарбий хизматчилар оилалари яшайди. Ушбу хонадонлар мебель ва керакли маиший техника билан жиҳозланган. Мажмуа ҳудудида ўқув маркази ва спорт майдонлари бор. Зебунисо Ражабова оилавий болалар уйи ташкил қилганлар қаторида биринчилардан эди. Зебунисо опанинг 8 нафар фарзанди бор, у киши болалар уйида 12 йил тарбиячи бўлиб ишлаган. У ердаги болаларнинг айримлари ҳалигача "Она, мени қачон олиб кетасиз, деб сўрайди, лекин мен ҳаммани дарров олиб кета олмайман-ку", - дейди Зебунисо опа. - Ҳозир менинг асосий мақсадим буларни оёққа турғизиш. Ушбу мажмуада турадиган яна бир оила бекаси Камила Атаева айтишига кўра, уларга Шоаҳмад Шомахмудовлар оиласи намуна бўлган. Ҳозир эса улар болалари билан ҳар жума куни Шомахмудовлар ёдгорлигига бориб фотиҳа ўқишади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/16/28461638_320:0:1280:720_1920x0_80_0_0_03f231c07cfd737d8f28e1ac31d0414d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
видео, болалар, оилавий болалар уйи , тошкент, видео
видео, болалар, оилавий болалар уйи , тошкент, видео
Шомахмудовлар изидан ёки Ўзбекистонда меҳрибонлик уйлари сони қандай камайди - видео
Тошкентда оилавий болалар уйлари жойлашган биринчи турар жой мажмуасида болалар қандай яшамоқда? Батафсил Sputnik репортажида.
ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. Ўзбекистонда меҳрибонлик уйлари камайишининг асосий сабаби - оилавий болалар уйларининг пайдо бўлиши.
Оилавий болалар уйида бир оила бир неча болани ўз қарамоғига олади. Бунда улар бир оила бўлиб бир умр бирга яшашлари мумкин.
Яқинда Тошкентнинг Учтепа туманида биринчи ана шундай оилавий турар жой жой мажмуаси очилди. У ерда 12да хонадондан 7тасида ота-онасида маҳрум бўлган болаларни ўз тарбиясига олган ҳарбий хизматчилар оилалари яшайди. Ушбу хонадонлар мебель ва керакли маиший техника билан жиҳозланган. Мажмуа ҳудудида ўқув маркази ва спорт майдонлари бор.
Зебунисо Ражабова оилавий болалар уйи ташкил қилганлар қаторида биринчилардан эди. Зебунисо опанинг 8 нафар фарзанди бор, у киши болалар уйида 12 йил тарбиячи бўлиб ишлаган.
У ердаги болаларнинг айримлари ҳалигача "Она, мени қачон олиб кетасиз, деб сўрайди, лекин мен ҳаммани дарров олиб кета олмайман-ку", - дейди Зебунисо опа. - Ҳозир менинг асосий мақсадим буларни оёққа турғизиш.
Ушбу мажмуада турадиган яна бир оила бекаси Камила Атаева айтишига кўра, уларга Шоаҳмад Шомахмудовлар оиласи намуна бўлган. Ҳозир эса улар болалари билан ҳар жума куни Шомахмудовлар ёдгорлигига бориб фотиҳа ўқишади.