Москвада аёлларни ёнғиндан қутқарган қаҳрамон Ойбек Эштемиров билан интервью

Oбуна бўлиш
Пайшанба куни Москва Миллатлар уйида ёнаётган хонадондан икки аёлни олиб олган ўзбекистонлик йигитни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Sputnik мухбири қаҳрамон билан суҳбат қилди.
Ижтимоий тармоқларда Москвадаги кўп қаватли бинода содир бўлган ёнғин видеоси тарқалди - бир йигит еттинчи қават балконига чиқиб, деразани синдириб, аввалига бир аёлни, кейин эса қўшнисини тортиб олгани акс этган.
Қаҳрамоннинг исми Ойбек Эштемиров. У Қашқадарёнинг Ғузор туманидан. Москвада светофор ўрнаувчи бўлиб ишлайди. Унинг сўзларига кўра, у оловни кўрганда иккиланмасдан ёрдамга шошилишига, ўз ҳаётида бир неча йил олдин содир бўлган шахсий фожиа таъсир кўрсатди– бундан 7 йил аввал Ойбек ёнғинда ўзининг севимли жиянидан айрилган эди.
Одамларни қутқаришда кўрсатган жасорати ва қатъияти учун ўзбекистонлик йигит Москва шаҳар Миллий сиёсат ва минтақалараро алоқалар бошқармаси бошлиғининг миннатдорчилиги ва Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бош бошқармасининг мукофоти билан тақдирланди.
Тақдирлаш маросими Москва шаҳридаги Миллатлар уйида бўлиб ўтди. У ердам Москва шаҳар Миллий сиёсат ва минтақалараро алоқалар бошқармаси бошлиғи Виталий Сучков ва Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Москва бўйича бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Юрий Ткаченко тақдирлашди.
Тўлиқ суҳбатни Sputnik мухбирининг махсус материалида кўришингиз мумкин.
Янгиликлар лентаси
0