https://sputniknews.uz/20220923/ozbekistonga-gosht-importi-bir-necha-yildan-buyon-oshmoqda---statistika-28485112.html
Ўзбекистонга гўшт импорти бир неча йилдан буён ошмоқда - статистика
Ўзбекистонга гўшт импорти бир неча йилдан буён ошмоқда - статистика
Sputnik Ўзбекистон
Мамлакатга асосан қорамол гўшти Беларусь, Қозоғистон, Бразилия, Ҳиндистон ва Россиядан кириб келмоқда. 23.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-23T18:51+0500
2022-09-23T18:51+0500
2022-09-23T18:51+0500
иқтисод
гўшт
импорт
давлат статистика қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1084/34/10843457_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_3f56c48511c6db0cf116085938e04589.jpg
ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. 2022 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга 9 та давлатдан қиймати 141,9 млн долларга тенг бўлган 32,8 минг тонна қорамол гўшти импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, қорамол гўшти импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 13,8 минг тоннага ошган.Ўзбекистон 2022 йилнинг 8 ойида энг кўп қорамол гўштини Беларусдан (17,1 минг тонна) импорт қилган. Шунингдек Қозоғистон (11,6 минг тонна), Бразилия (1,4 минг тонна), Ҳиндистон (967 тонна) ва Россия (791 тонна) ҳам йил давомида Ўзбекистонга қорамол гўшти етказиб берган.Айтиш жоизки 2021 йилнинг 10 ойида ҳам ундан олдинги йилга нисбатан мол гўшти импорти 7,3 минг тоннага ошиб, 23,9 минг тоннани ташкил қилган эди. Умумий тенденцияга назар соладиган бўлсак, Ўзбекистонга мол гўшти импорти 2017 йилдан 2020 йилга қадар 87 тоннадан 22 минг тоннагача ошган. Аҳоли жон бошига гўшт истеъмоли кўрсатгичи бўйича Ўзбекистон ўртача кўрсатгичларга эга - жон бошига 43кг (2019). Ушбу кўрсатгич ривожланган мамлакатларда 100-120 кгни ташкил қилади. Собиқ Иттифоқ республикалари орасида Россия, Беларусь аҳоли жон бошига - 70-78 кг, Қозоғистон - 60кг гўшт истеъмол қилади. Дунёда энг кам гўт истеъмол қиладиган давлатлар - Ҳиндистон ва Африка давлатлари ҳисобланади. Бу ерда жон бошига йилига 3 - 5 кг гўшт тўғри келади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1084/34/10843457_171:0:2900:2047_1920x0_80_0_0_9cc24ac8c8fbd1dc54a985a8c7ce07d2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, гўшт, импорт, давлат статистика қўмитаси
иқтисод, гўшт, импорт, давлат статистика қўмитаси
Ўзбекистонга гўшт импорти бир неча йилдан буён ошмоқда - статистика
Мамлакатга асосан қорамол гўшти Беларусь, Қозоғистон, Бразилия, Ҳиндистон ва Россиядан кириб келмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. 2022 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга 9 та давлатдан қиймати 141,9 млн долларга тенг бўлган 32,8 минг тонна қорамол гўшти импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати
хабар берди. Қайд этилишича, қорамол гўшти импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 13,8 минг тоннага ошган.
Ўзбекистон 2022 йилнинг 8 ойида энг кўп қорамол гўштини Беларусдан (17,1 минг тонна) импорт қилган. Шунингдек Қозоғистон (11,6 минг тонна), Бразилия (1,4 минг тонна), Ҳиндистон (967 тонна) ва Россия (791 тонна) ҳам йил давомида Ўзбекистонга қорамол гўшти етказиб берган.
Айтиш жоизки 2021 йилнинг 10 ойида ҳам ундан олдинги йилга нисбатан мол гўшти импорти 7,3 минг тоннага ошиб, 23,9 минг тоннани ташкил қилган эди. Умумий тенденцияга назар соладиган бўлсак, Ўзбекистонга мол гўшти импорти 2017 йилдан 2020 йилга қадар 87 тоннадан 22 минг тоннагача ошган.
Аҳоли жон бошига гўшт истеъмоли кўрсатгичи бўйича Ўзбекистон ўртача кўрсатгичларга эга - жон бошига 43кг (2019). Ушбу кўрсатгич ривожланган мамлакатларда 100-120 кгни ташкил қилади. Собиқ Иттифоқ республикалари орасида Россия, Беларусь аҳоли жон бошига - 70-78 кг, Қозоғистон - 60кг гўшт истеъмол қилади. Дунёда энг кам гўт истеъмол қиладиган давлатлар - Ҳиндистон ва Африка давлатлари ҳисобланади. Бу ерда жон бошига йилига 3 - 5 кг гўшт тўғри келади.