Оммавий объектлар лойиҳасини ишлаб чиқишда мажбурий танлов ўтказилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаЭскиз комплекса "Сузук ота"
Эскиз комплекса Сузук ота - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2022
Oбуна бўлиш
2023 йил 1 апрелгача “Шаффоф қурилиш” тизимида техник назорат ишларини амалга оширувчи тадбиркорларни баҳолаш платформаси жорий қилинади.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Оммавий аҳамиятга эга объектлар эскиз лойиҳасини ишлаб чиқиш учун архитектура танлови мажбурий ўтказилади. Бу ҳақида президент Шавкат Мирзиёевнинг 22 сентябрь куни имзолаган 378-сон қарорида айтиб ўтилган.
Қарорга мувофиқ, ҳокимликлар ҳузуридаги фаолияти тугатилаётган “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари 2023 йил 1 январга қадар давлат унитар корхонаси шаклига ўзгартирилади.
2023 йил 1 январдан оммавий аҳамиятга эга ноёб ва алоҳида муҳим объектларнинг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқиш учун буюртмачи хизмати томонидан архитектура танлови мажбурий ўтказилади.
2023 йил 1 июлгача фуқаролар учун геолокацияси кўрсатилган ҳолда, қурилиш учун берилган барча ҳужжатлар, қурилиш назоратини олиб боришда чиқарилган хулосалар билан танишиш имконини берувчи очиқ электрон тизим яратилади.
Ундан ташқари 2022 йил 1 декабргача Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати тўғрисидаги низомнинг янги таҳрири ишлаб чиқилади. Унда лойиҳанинг қиймати ёки капитал қўйилмалар лимитларини мақбуллаштиришда буюртмачи хизматига тўланадиган хизмат ҳақини камайтириш тақиқланади.
2023 йил 1 апрелгача “Шаффоф қурилиш” тизимида техник назорат ишларини амалга оширувчи тадбиркорларни баҳолаш платформаси жорий қилинади.
Янгиликлар лентаси
0