Оҳангаронда археологик топилмаларга бой ўрта аср иншооти аниқланди

© Фанлар академияси Суюрлитепа ёдгорлиги
Суюрлитепа ёдгорлиги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2022
Oбуна бўлиш
Археологларнинг фикрича, аниқланган топилмалар мазкур ҳудудда бир вақтлар шишасозлик юксак даражага етганлигидан дарак бермоқда.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани Суюрлитепа ёдгорлигида олиб борлган археологик тадқиқотлар натижасида илк ўрта асрларга оид монументал иншоот ўрни аниқланди. Бу ҳақида Фанлар академияси хабар берди.
Айтилишича, қазишмалар 20х20 метр ўлчамли майдонда амалга оширилди.

“Бино 3 қаватли пахса блокларидан иборат платформанинг уст қисмида кўтарилган. Унинг том қисми аркасимон қилиб ёпилган. Иншоотнинг айнан қандай вазифани бажарганлиги ҳақида тугал хулосага келинганлиги йўқ. Тадқиқотлар якунида якуний хулосалар берилади”, дейди Тарих институти таянч докторанти Убайдулла Исмоилов.

Тадқиқотлар натижасида, ривожланган ўрта асрларга келганда бинодан бошқа мақсадларда фойдаланганлиги қайд этилди. Иншоот марказий хона ва унга туташтирилган ёрдамчи хоналардан иборат қилиб қурилган. Унга яна бир қанча хўжалик хоналари кейинги даврларда қўшилган.
Қазишма майдонида жами 10 га яқин хоналар очиб ўрганилди.
© Фанлар академияси Суюрлитепа ёдгорлиги
Суюрлитепа ёдгорлиги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2022
Суюрлитепа ёдгорлиги
Археологик қазишмалар натижасида бу ердан Турк хоқонлиги, Сомонийлар, Қорахонийлар ва Мўғуллар босқини даврига оид бой ашёлар, тангалар, сопол идишлар, камон ўқининг учлари, шиша идишлар, турли хил тақинчоқлар, суякдан қилинган тароқлар ва бошқа кўплаб тарихий буюмлар топилди.
Хоналардан пахса блокли платформани ўйиб очилган жами 5 та хўжалик ўралари аниқланди. Ўралардан биттаси тўғри тўртбурчак, қолганлари эса айлана шаклга эга.
Улардан 20 турдаги шиша идишлар, хусусан, шиша лаганлар, вазалар, бакаллар ва табиблар томонидан гиёҳ солиш учун ишлатилганлиги талқин қилинаётган кичик, нозик кўринишга эга шиша идишлар топилди.
“Бундай турли-туман шиша идишларнинг топилиши бу ҳудудларда бир вақтлар шишасозлик юксак даражага етганлигининг исботидир”, дейилади хабарда.
© Фанлар академияси Сомонийлар даврида оид ноёб лаганлар
Сомонийлар даврида оид ноёб лаганлар  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2022
Сомонийлар даврида оид ноёб лаганлар
Ўралардан бирида Сомонийлар даврида оид (Х аср) ноёб лаганлар ҳам топилди. Уларнинг сиртига оқ ранг берилиб, сирланган. Лаганлардан бирида араб алифбосининг куфий хатида сўзлар ёзилган.
Лаганлардан бирида хумо қушига ўхшаб кетадиган қуш тасвирланган бўлиб, у тумшуғида гул тутиб олган. Иккала лаган ҳам сомонийлар даврининг нодир намуналаридан ҳисобланади.
Шаҳарнинг ички йўлларини аниқлаш мақсадида 7 та нуқтада траншеялар (эни 1 м, узунлиги 5-14 м.лик чуқурлар) ташланди ва шаҳарнинг баъзи ички йўлларининг ўрнига аниқлик киритилди.
© Фанлар академияси Суюрлитепа ёдгорлиги
Суюрлитепа ёдгорлиги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2022
Суюрлитепа ёдгорлиги
Ёдгорликда археологик тадқиқотлар давом эттирилмоқда.
Маълумот учун, Суюрлитепа ёдгорлиги Олмалиқ шаҳрини Ангрен шаҳри билан боғловчи автомобил йўли ёқасида жойлашган.
Янгиликлар лентаси
0