Фарғона ва Архангельск таълим соҳасида ҳамкорликнинг янги босқичига ўтмоқда

© Фарғона политехника институтиФарғона шаҳри
Фарғона шаҳри - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2022
Oбуна бўлиш
Шимолий (Арктика) Федерал университети делегацияси Фарғона вилоятидаги таълим муассасалари билан илмий ва таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида бир қатор келишувларга эришди – тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Архангельск шаҳрида жойлашган М.В.Ломоносов номидаги Шимолий (Арктика) Федерал университети делегацияси Фарғона вилоятидаги таълим муассасалари билан илмий ва таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида вилоятга ташкриф буюрди. Бу ҳақида Шимолий (Арктика) Федерал университети вакили Полина Голомидова Sputnik мухбирига маълум қилди.
Полина Голомидованинг сўзларига кўра, Фарғона шаҳар ҳокимлиги ва Қалб Нури нодавлат ташкилоти кўмагида Фарғона политехника институти, Фарғона шаҳар педагогик кадрлар ва мактаблар малакасини ошириш институти ва 24-сонли умумий ўрта таълим мактаби билан бир қатор келишувларга эришилди.
© Фарғона политехника институтиФарғона шаҳри
Фарғона шаҳри - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2022
Фарғона шаҳри
“Ташриф доирасида қўшма лойиҳалар, жумладан, талабалар ва ўқитувчилар учун академик мобиллик, Фарғона политехника университети билан қурилиш, муҳандислик йўналишлари бўйича қўшма таълим дастурлари ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, малака ошириш институти ҳамкасблари учун стажировка имкониятлари кўриб чиқилди”, дейди Полина Голомидова.
Фарғонада бўлиб ўтган музокаралар якунида бир қатор лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
© Фарғона политехника институтиФарғона шаҳри
Фарғона шаҳри - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2022
Фарғона шаҳри
Фарғона шаҳар ҳокимлиги
Фарғона шаҳар ҳокимлигининг бошқарув ходимлари учун ўқув тренинглар ўтказиш мақсадида ҳамкорлик меморандуми ва йўл харитасини тайёрлаш ва имзолашга келишиб олинди. Унга кўра, ҳокимликдаги ёш бошқарувчилар муниципал бошқарув ва IT лингвистикасига ўқитилади.
Шунингдек, “Фарғона Азот” корхонаси билан алоқа ўрнатиш ҳам кўзда тутилмоқда.
Фарғона шаҳар педагогик кадрлар ва мактаблар малакасини ошириш институти
Институт базасида рус тилини чет тили сифатида ўқитиш бўйича юзма-юз ўқув семинарлар ўтказилади. Шунингдек, рус тилини чет тили ва аниқ фанлар сифатида ўқитиш методикаси бўйича кейинги касб-ҳунар таълими дастурлари амалга оширилади.
Институтга бакалавр, магистратура ва аспирантура даражасида эксперементал психология, ижтимоий иш, махсус (дефектология таълими) бўйича кадрлар тайёрлашга кўмаклашилади.
Мактабда деструктив хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича амалиётчи психологларнинг тажриба алмашиши ҳам йўлга қўйилади.
Қолаверса, икки мамлакат ҳудудида робототехника, IT ва медиастудияларни ўқитиш бўйича тажриба алмашилади.
24-сон умумий ўрта таълим мактаби
Мактаб ўқувчилари ўртасида “Арктика келажаги” олимпиадаси ва “IT соҳасида йўлни топ” онлайн/офлайн мактабини ўтказишга келишиб олинди.
Фарғона политехника институти
Икки мамлакат олий таълим даргохлари ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми имзоланади. Хусусан, ер тузиш ва кадастр, автоматлаштириш, кимёвий технологиялар, стандартлаштириш ва метрология йўналишларида ўзаро ҳамкорлик форматларини аниқлаш бўйича онлайн учрашув, йўл харитаси тузишга келишилди.
Қалб Нури нодавлат ташкилоти
Бакалавр, магистратура ва аспирантура даражасида эксперементал психология, ижтимоий иш, махсус (дефектологик таълим) бўйича кадрлар тайёрлаш ҳамда мактабда деструктив хатти-ҳаракатларни олдини олиш бўйича амалиётчи психологларнинг тажриба алмашишга келишиб олинди.
© Фарғона политехника институтиФарғона шаҳри
Фарғона шаҳри - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2022
Фарғона шаҳри
Маълумот учун, ҳозирда М.В.Ломоносов номидаги Шимолий (Арктика) Федерал университетида Фарғона вилоятидан келган 450 нафар талаба муҳандислик ва қурилиш мутахассислиги бўйича таҳсил олмоқда.
Университет Европа шимолидаги йирик илмий ва таълим маркази, Россия Федерациясининг 10 та федерал университетларидан бири бўлиб, Россиянинг етакчи университетлари ассоциацияси аъзоси ҳисобланади.
Университет техник, табиий фанлар, иқтисодиёт, ижтимоий-гуманитар йўналишларида кадрлар тайёрлаш бўйича 350 дан ортиқ таълим дастурлари ва 70 дан ортиқ халқаро илмий ва таълим лойиҳаларини амалга оширади.
Янгиликлар лентаси
0