Янгийўлда III-IV асрга оид топилма аниқланди

© Маданий мерос агентлиги Янгийўл тумани
Янгийўл тумани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2022
Oбуна бўлиш
Топилманинг фақат 1 донаси синиқ ҳолатда бўлиб, қолгани нисбатан яхши сақланган - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Тошкент вилояти Янгийўл туманида жойлашган хонадондан III-IV асрга оид топилма аниқланди. Бу ҳақида Маданий мерос агентлиги хабар берди.
Экспонат хонадондаги қадимий қабрдан топилган. Қабр “Қовунчи” маданиятига оид бўлиб милодий III-IV асрларга қадар бўлган даврга тегишли.

“Қабрдан шу даврда яшаган одам суяк қолдиқлари, 1 та скелет ва 9 хил турли ҳажм ва шаклдаги сопол буюмлар топилди”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, кўзалардан фақат 1 донаси синиқ ҳолатда бўлиб, қолгани нисбатан яхши сақланган. Шунингдек қабрдан 1 дона аёллар мунчоғи ҳам қазиб олинган.
Айни вақтда топилма Янгийўл шаҳар Усмон Юсупов уй музейида сақланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0