https://sputniknews.uz/20220922/rossiya-va-ozbekiston-aloqalari-goyat-mustahkam-boglangan--malginov-28447579.html
Россия ва Ўзбекистон алоқалари ғоят мустаҳкам боғланган – Мальгинов
Россия ва Ўзбекистон алоқалари ғоят мустаҳкам боғланган – Мальгинов
Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг Ўзбекистонда элчиси икки мамлакат алоқа ришталари келажакда ҳам боғланишда давом этишини таъкидлади. 22.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-22T13:13+0500
2022-09-22T13:13+0500
2023-04-05T18:40+0500
сиёсат
олег мальгинов
ўзбекистон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/05/16141552_0:0:3079:1733_1920x0_80_0_0_d0aed09ea5dfd1b3dcc1a5635840e225.jpg
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон алоқалари жуда мустаҳкам боғланган, уларни ҳеч нарса узолмайди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.Мальгинов Совет ва Россия олий ўқув юртлари битирувчилари республика тараққиётига салмоқли ҳисса қўшиб келишаётганини эслатди.“Мамлакатларимиз президентлари бир неча кун олдин айнан шу ҳақда суҳбатлашишганди”, — дея аниқлик киритди у.Элчининг сўзларига кўра, давлат раҳбарлари таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олишган.Қайд этиш жоизки, Россия олий таълим муассасаларининг хориждаги филиаллари сони бўйича Ўзбекистон етакчи ўринда туради. Сўнгги тўрт йилда мамлакатда Россиянинг 12 та етакчи олийгоҳи филиаллари очилди ва улар сони жами 15 тага етди.Эслатиб ўтамиз, 22-24 сентябрь кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Россия таълими. Тошкент-2022”халқаро кўргазма ярмаркаси бўлиб ўтмоқда. Бу йилги кўргазмада Россиянинг 55 та университети ўз таълим дастурларини тақдим этишади. Ярмарканинг асосий мақсади абитуриентларни Россиянинг етакчи университетларида халқаро дастурлар бўйича таълим олиш имкониятлари билан таништиришдан иборат.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/05/16141552_37:0:2768:2048_1920x0_80_0_0_7d0cfca1142a275f25ad61bd93c64dcb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, олег мальгинов, ўзбекистон, россия
сиёсат, олег мальгинов, ўзбекистон, россия
Россия ва Ўзбекистон алоқалари ғоят мустаҳкам боғланган – Мальгинов
13:13 22.09.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) Россиянинг Ўзбекистонда элчиси икки мамлакат алоқа ришталари келажакда ҳам боғланишда давом этишини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон алоқалари жуда мустаҳкам боғланган, уларни ҳеч нарса узолмайди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
“Келажакда алоқа ришталаримиз иқтисодиётда, илм-фанда, маданиятда, умуминсоний муносабатларда боғланишда давом этади”, - деди элчи Тошкентдаги “Россия таълими” халқаро кўргазма ярмаркаси очилишида.
Мальгинов Совет ва Россия олий ўқув юртлари битирувчилари республика тараққиётига салмоқли ҳисса қўшиб келишаётганини эслатди.
“Мамлакатларимиз президентлари бир неча кун олдин айнан шу ҳақда суҳбатлашишганди”, — дея аниқлик киритди у.
Элчининг сўзларига кўра, давлат раҳбарлари таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олишган.
Қайд этиш жоизки, Россия олий таълим муассасаларининг хориждаги филиаллари сони бўйича Ўзбекистон етакчи ўринда туради. Сўнгги тўрт йилда мамлакатда Россиянинг 12 та етакчи олийгоҳи филиаллари очилди ва улар сони жами 15 тага етди.
Эслатиб ўтамиз, 22-24 сентябрь кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Россия таълими. Тошкент-2022”халқаро кўргазма ярмаркаси
бўлиб ўтмоқда. Бу йилги кўргазмада Россиянинг 55 та университети ўз таълим дастурларини тақдим этишади. Ярмарканинг асосий мақсади абитуриентларни Россиянинг етакчи университетларида халқаро дастурлар бўйича таълим олиш имкониятлари билан таништиришдан иборат.