https://sputniknews.uz/20220922/qashqadaryoda-qayta-tiklanuvchi-energiya-manbalari-ishlab-chiqaruvchilar-klasteri-tashkil-etiladi-28437881.html
Қашқадарёда қайта тикланувчи энергия манбалари ишлаб чиқарувчилар кластери ташкил этилади
Қашқадарёда қайта тикланувчи энергия манбалари ишлаб чиқарувчилар кластери ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
Кластер доирасида умумий қиймати 38,7 млн долларлик 6 та лойиҳа амалга оширилади ва бунинг натижасида 500 та янги иш ўринлари ташкил этилади. 22.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-22T08:58+0500
2022-09-22T08:58+0500
2022-09-22T09:00+0500
жамият
қашқадарё
электр энергияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0a/26997842_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_aaf3640795b2d2679eb43af637dad088.jpg
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Қашқадарёда қайта тикланувчи энергия манбалари ишлаб чиқарувчилар кластери ташкил этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 21 сентябрь куни қабул қилинган 518-сонли қарорида белгиланган.Қарор билан “Чироқчи” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида қуёш сув иситиш ускуналари, қуёш фотоэлектрик панеллари, шамол, биогаз, гидроэлектр қурилмалари ва иншоотларини, электр энергиясини сақловчи аккумуляция тизимлари ва бошқа ёрдамчи жиҳоз ҳамда ускуналарни ишлаб чиқариш кластер усулида ташкил этилади.Шу муносабат билан қуёш сув иситиш ускуналари ва қуёш фотоэлектрик панелларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Solar cluster” кластери иштирокчилари томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати ҳам тасдиқланди.Таъкидлаш жоизки, кластер доирасида умумий қиймати 38,7 млн долларлик 6 та лойиҳа амалга оширилади ва бунинг натижасида 500 та янги иш ўринлари ташкил этилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0a/26997842_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_734ccf842d0937b9c7d7c41179a8f161.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, қашқадарё, электр энергияси
жамият, қашқадарё, электр энергияси
Қашқадарёда қайта тикланувчи энергия манбалари ишлаб чиқарувчилар кластери ташкил этилади
08:58 22.09.2022 (янгиланди: 09:00 22.09.2022) Кластер доирасида умумий қиймати 38,7 млн долларлик 6 та лойиҳа амалга оширилади ва бунинг натижасида 500 та янги иш ўринлари ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Қашқадарёда қайта тикланувчи энергия манбалари ишлаб чиқарувчилар кластери ташкил этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 21 сентябрь куни қабул қилинган 518-сонли қарорида
белгиланган. Қарор билан “Чироқчи” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида қуёш сув иситиш ускуналари, қуёш фотоэлектрик панеллари, шамол, биогаз, гидроэлектр қурилмалари ва иншоотларини, электр энергиясини сақловчи аккумуляция тизимлари ва бошқа ёрдамчи жиҳоз ҳамда ускуналарни ишлаб чиқариш кластер усулида ташкил этилади.
Шу муносабат билан қуёш сув иситиш ускуналари ва қуёш фотоэлектрик панелларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Solar cluster” кластери иштирокчилари томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати ҳам тасдиқланди.
Таъкидлаш жоизки, кластер доирасида умумий қиймати 38,7 млн долларлик 6 та лойиҳа амалга оширилади ва бунинг натижасида 500 та янги иш ўринлари ташкил этилади.