Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистон ва Туркманистон президентлари икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини кўриб чиқди
Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини кўриб чиқди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2022
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Туркманистон президентини таваллуд куни билан дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, биродар туркман халқига эса фаровонлик тилади.
ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев Туркманистон президентини таваллуд куни билан дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, биродар туркман халқига эса фаровонлик тилаган.
Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
“Бўлажак олий даражадаги учрашувларнинг кенг қамровли кун тартибини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзаро савдони кўпайтириш, саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалигида кооперацияни чуқурлаштириш, маданий-гуманитар алмашинув дастурини кенгайтириш учун мавжуд имкониятлар қайд этилди”, - дейилади хабарда.
Давлат раҳбарлари минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан ҳам фикр алмашган. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Самарқанд саммитининг сермаҳсул натижалари юксак баҳоланган.
Мулоқот якунида Ўзбекистон президенти биродар Туркманистон президенти ва халқини яқинлашиб келаётган миллий байрам – Мустақиллик куни билан самимий табриклаб, тинчлик-осойишталик, барқарор тараққиёт ва равнақ тилаган.
“Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедовнинг суҳбати ҳар доимгидек самимият, ишонч ва дўстлик руҳида ўтди”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, бугун, 22 сентябрь куни 41 ёшни қаршилади.
Янгиликлар лентаси
0