https://sputniknews.uz/20220922/maktab-qurishga-yordam-bergan-fermerga-yuksak-davlat-mukofoti-beriladi-28451465.html
Мактаб қуришга ёрдам берган фермерга юксак давлат мукофоти берилади
Мактаб қуришга ёрдам берган фермерга юксак давлат мукофоти берилади
Sputnik Ўзбекистон
Бўка туманида 3,5 млрд сўмлик 2 қаватли мактаб биноси ҳомийлик ёрдамлари эвазига барпо этилган. 22.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-22T15:31+0500
2022-09-22T15:31+0500
2022-09-22T15:31+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
тадбиркор
мактаб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1370/35/13703540_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_dfddf7f0a087723cf46e2d3c6fc60a5b.jpg
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида мактаб қуришга ёрдам берган фермерга юксак давлат мукофоти беришини маълум қилди.Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессиясида ҳудудлардан вакиллар ҳам видеоалоқа орқали сўзга чиқишмоқда. Жумладан, Бўка туманидаги ҳоким ёрдамчиси ўз ҳудудида мактаб қуришда ёрдам берган фермер ҳақида маълумот берди.Қайд этилишича, тумандаги "Навобод" маҳалласида 3,5 млрд сўмлик 2 қаватли мактаб биноси ҳомийлик ёрдамлари эвазига барпо этилган. Мактаб қурилишида "Азим Муҳаммад" фермер хўжалиги раиси Рўзибой Ғойибов катта ташаббус ва ҳомийлик кўрсатган.Шавкат Мирзиёев ўз сўзида ўқувчиларнинг таълими ва тарбиясига эътибор берган тадбиркор ва фермерларга миннатдорлик билдирди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1370/35/13703540_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_28d88774f4b81b051fc60845c2d8505d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, тадбиркор, мактаб
сиёсат, шавкат мирзиёев, тадбиркор, мактаб
Мактаб қуришга ёрдам берган фермерга юксак давлат мукофоти берилади
Бўка туманида 3,5 млрд сўмлик 2 қаватли мактаб биноси ҳомийлик ёрдамлари эвазига барпо этилган.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида мактаб қуришга ёрдам берган фермерга юксак давлат мукофоти беришини маълум
қилди. Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессиясида ҳудудлардан вакиллар ҳам видеоалоқа орқали сўзга чиқишмоқда. Жумладан, Бўка туманидаги ҳоким ёрдамчиси ўз ҳудудида мактаб қуришда ёрдам берган фермер ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, тумандаги "Навобод" маҳалласида 3,5 млрд сўмлик 2 қаватли мактаб биноси ҳомийлик ёрдамлари эвазига барпо этилган. Мактаб қурилишида "Азим Муҳаммад" фермер хўжалиги раиси Рўзибой Ғойибов катта ташаббус ва ҳомийлик кўрсатган.
Шавкат Мирзиёев ўз сўзида ўқувчиларнинг таълими ва тарбиясига эътибор берган тадбиркор ва фермерларга миннатдорлик билдирди.
“Улар бефарқ одамлар эмас. Эртага уларнинг номи тарихда қолади. Рўзибой ака, яна бир бор катта раҳмат сизга. Сизга ўхшаган фидойи инсонлар билан кўришишдан хурсанд бўламан доим", дейди давлат раҳбари.