https://sputniknews.uz/20220922/hech-kim-rossiyani-bmtdagi-muhim-rolidan-mahrum-qila-olmaydi--xitoy-tiv-28439165.html
Ҳеч ким Россияни БМТдаги муҳим ролидан маҳрум қила олмайди – Хитой ТИВ
Ҳеч ким Россияни БМТдаги муҳим ролидан маҳрум қила олмайди – Хитой ТИВ
Sputnik Ўзбекистон
Ван И Россия Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси ва “БМТдаги муҳим ролини ўйнашда” давом этиши кераклигини таъкидлади. 22.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-22T10:39+0500
2022-09-22T10:39+0500
2022-09-22T10:39+0500
сиёсат
хитой
сергей лавров
бмт
ван и
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/17/17895794_0:0:3113:1751_1920x0_80_0_0_3a35e5080280fd33b2da02825fffc515.jpg
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ҳеч ким Россияни Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги (БМТ) муҳим ролидан маҳрум қила олмайди. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Россия ташқи сиёсати етакчиси Сергей Лавров билан учрашувда маълум қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.Хитой ташқи ишлар вазири ШҲТ саммити доирасида Самарқандда бўлиб ўтган учрашувда Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин икки томонлама муносабатлар мавзусини кўтариб, кўплаб масалалар бўйича ўзаро келишувга эришганини эслатди.Ван И икки давлат раҳбарларининг сўнгги учрашуви қарорларини амалга ошириш устида ишлашга тайёрлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси ҳали ўтиб кетмаган, жаҳон саҳнасида чуқур ўзгаришлар рўй бермоқда. Ҳозирги шароитда Пекин ва Москва ўртасидаги мувофиқлаштириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, уларнинг умумий муаммоларга биргаликда жавоб бериш, шунингдек, дунё тартибини янада адолатли қилиш учун Россия ва Хитой томонидан глобал хавфсизлик ташаббусини илгари суриш муҳим роль ўйнайди.Ўтган ҳафта Владимир Путин ва Си Цзиньпин Самарқанддаги ШҲТ саммити доирасида учрашган эди. Давлат раҳбарлари томонларни қизиқтирган асосий халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.Сергей Лавров БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясининг юқори даражадаги ҳафталигида иштирок этиш учун бир кун аввал Нью-Йоркка келди. Россия дипломатияси раҳбари Бош Ассамблея доирасида бир қатор давлатлар раҳбарлари ва ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари, шунингдек, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан 20 га яқин учрашувлар ўтказиши керак. У шанба куни Бош Ассамблея минбаридан чиқиши кутилмоқда.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/17/17895794_159:0:2890:2048_1920x0_80_0_0_f56a50945c1eff8fcc98665af4b640fe.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, хитой, сергей лавров, бмт, ван и
сиёсат, хитой, сергей лавров, бмт, ван и
Ҳеч ким Россияни БМТдаги муҳим ролидан маҳрум қила олмайди – Хитой ТИВ
Ван И Россия Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси ва “БМТдаги муҳим ролини ўйнашда” давом этиши кераклигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ҳеч ким Россияни Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги (БМТ) муҳим ролидан маҳрум қила олмайди. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Россия ташқи сиёсати етакчиси Сергей Лавров билан учрашувда маълум қилди, деб хабар қилмоқда
РИА Новости.
“Сизни яна кўрганимдан жуда хурсандман, азиз дўстим. Биз том маънода Самарқандда учрашдик. БМТ Америка Қўшма Штатларида жойлашган, аммо ташкилотнинг ўзи барчамизга тегишли. Россия Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси ва шундай бўлиши шарт. Мамлакат БМТда ўзининг муҳим ролини ўйнашда давом этаверади. Ҳеч ким Россияни бу ҳуқуқдан маҳрум қила олмайди”, - деди Ван И.
Хитой ташқи ишлар вазири ШҲТ саммити доирасида Самарқандда бўлиб ўтган учрашувда Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин икки томонлама муносабатлар мавзусини кўтариб, кўплаб масалалар бўйича ўзаро келишувга эришганини эслатди.
Ван И икки давлат раҳбарларининг сўнгги учрашуви қарорларини амалга ошириш устида ишлашга тайёрлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси ҳали ўтиб кетмаган, жаҳон саҳнасида чуқур ўзгаришлар рўй бермоқда. Ҳозирги шароитда Пекин ва Москва ўртасидаги мувофиқлаштириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, уларнинг умумий муаммоларга биргаликда жавоб бериш, шунингдек, дунё тартибини янада адолатли қилиш учун Россия ва Хитой томонидан глобал хавфсизлик ташаббусини илгари суриш муҳим роль ўйнайди.
Ўтган ҳафта Владимир Путин ва Си Цзиньпин Самарқанддаги ШҲТ саммити доирасида учрашган эди. Давлат раҳбарлари томонларни қизиқтирган асосий халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.
Сергей Лавров БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясининг юқори даражадаги ҳафталигида иштирок этиш учун бир кун аввал Нью-Йоркка келди. Россия дипломатияси раҳбари Бош Ассамблея доирасида бир қатор давлатлар раҳбарлари ва ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари, шунингдек, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан 20 га яқин учрашувлар ўтказиши керак. У шанба куни Бош Ассамблея минбаридан чиқиши кутилмоқда.