Вазир ўринбосари Термиз шаҳрига ҳоким бўлди

© Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматиЎктам Тўраев
Ўктам Тўраев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2022
Oбуна бўлиш
Қурилиш вазири ўринбосари Ўктам Тўраев Термиз шаҳар ҳокими этиб тайинланди.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ўктам Исмоилович Тўраев Термиз шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун Халқ депутатлари Термиз шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида 2017 йилнинг февраль ойидан буён Термиз шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Исроил Бўриевич Худойбердиев вазифасидан озод қилинган.
Термиз шаҳар ҳокими лавозимига Ўктам Тўраев номзоди кўрсатилиб, депутатлар томонидан тасдиқланган.
Ўктам Тўраев 1979 йилнинг 25 октябрида Музработ туманида туғилган. 2000 йилда Термиз давлат университети, 2002 йилда Тошкент автомобиль-йўллар институти, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Музработ тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Бойсун ва Сариосиё туманларида ҳокимлик қилган. 2021 йилнинг май ойидан Қурилиш вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
Янгиликлар лентаси
0