Қозондан Самарқандга ҳафталик парвозлар йўлга қўйилди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишСалон самолета Сухой Суперджет 100 (SSJ-100)
Салон самолета Сухой Суперджет 100 (SSJ-100) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2022
Oбуна бўлиш
Россия авиакомпанияси Самарқандга ҳафталик парвозларни йўлга қўйди. Парвозлар Sukhoi Superjet 100 самолётларида амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. "ИрАэро" авиакомпанияси 20 сентябрдан Қозондан Самарқандга ҳафталик рейсларни йўлга қўйди. Бу ҳақида “Air Marakanda” МЧЖ хабар берди.
"Air Marakanda ҳамкори IRAERO авиакомпанияси Самарқанд халқаро аэропортидан Татаристон пойтахти — Қозон шаҳрига янги йўналиш очди. 20 сентябрдан рейслар хафтанинг сешанба кунлари бир марта амалга оширилади ”, дейилади хабарда
Россия авиаташувчиси Sukhoi Superjet 100 самолётларида мунтазам чартер рейсларини амалга оширади.
Аввалроқ Air Marakanda Россиянинг яна бир авиакомпанияси – “Ямал” 20 сентябрдан бошлаб Москвадан Самарқандга ҳафталик рейсларни амалга ошира бошлагани ҳақида хабар берган эди.
Янгиликлар лентаси
0