Қозоғистонда навбатдан ташқари президент сайлови қачон ўтказилиши аниқ бўлди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишРеферендум по поправкам в конституцию Казахстана
Референдум по поправкам в конституцию Казахстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда навбатдан ташқари президент сайлови 20 ноябрга белгиланди.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Қозоғистонда 20 ноябрь куни навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтади. Республика президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тегишли тегишли фармонга имзо чекди.

“Навбатдан ташқари Қозоғистон Республикаси президенти сайлови 2022 йил 20 ноябрга белгилансин”, - дейилади Оқ ўрда чоп қилган ҳужжат матнида.

Мамлакат Марказий сайлов комиссияси навбатдан ташқари президент сайловини ташкил этиш ва ўтказишни таъминлаши зарур.
Эслатиб ўтамиз, Қосим-Жомарт Тоқаев 1 сентябрь куни мамлакат халқига йўллаган мурожаатида навбатдан ташқари президент сайловини ўтказишни таклиф қилган эди. Шунингдек, у президентни бир марта қайта сайланиш ҳуқуқисиз 7 йиллик муддатга сайлаш ташаббусини илгари сурган эди.
Янгиликлар лентаси
0