https://sputniknews.uz/20220921/prezident-kimyo-zavodlaridagi-davlat-ulushini-xususiylashtirish-boyicha-korsatma-berdi-28431009.html
Президент кимё заводларидаги давлат улушини хусусийлаштириш бўйича кўрсатма берди
Президент кимё заводларидаги давлат улушини хусусийлаштириш бўйича кўрсатма берди
Sputnik Ўзбекистон
Президент кимё заводларида илғор тажриба ва замонавий технологияларни жорий этиш, улардаги давлат улушини хусусийлаштириш бўйича кўрсатмалар берди 21.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-21T18:22+0500
2022-09-21T18:22+0500
2022-09-21T18:22+0500
шавкат мирзиёев
иқтисод
хусусийлаштириш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/15/28430292_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_e7364da1a90e05da4c36b52e2c8a6af9.jpg
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун кимё саноатида эришилган асосий кўрсаткичлар ва режалаштирилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Тақдимотда таъкидланишича, ислоҳотлар натижасида кимё саноатида маҳсулот тури кўпайиб, рентабеллик ошган. 2022 йилнинг 8 ойида 1 миллион тоннадан зиёд минерал ўғит ишлаб чиқарилган. Экспорт қарийб 2 баравар кўпайиб, 330 миллион долларга етган. Яна бир муҳим жиҳати, соҳага инвесторларнинг ишончи ортиб, сармоя киритишни бошлаган. Жумладан, бугунги кунда хусусий сектор кимё тармоғида 2 миллиард долларлик 15 та лойиҳани амалга оширмоқда. Уларнинг 5 таси яқинда ишга тушган.Соҳани юқори қийматли маҳсулот ишлаб чиқарадиган тармоққа айлантириш бўйича ҳали қилинадиган ишлар кўп. Корхоналарни хомашё билан таъминлаш ва технологик янгилаш, кимё кластерлари ташкил этиш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш зарур.Тақдимотда шу борада бажарилган ишлар ва йил якунигача кутилаётган натижалар тўғрисида маълумот берилган. Давлат раҳбари бу соҳадаги келгуси вазифаларни кўрсатиб ўтган.Маълумки, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Навоий ва Тошкент вилоятларидаги йирик корхоналар негизида 4 та кимё кластери ташкил этилмоқда. Улар хомашёдан тайёр маҳсулотгача ишлаб чиқарадиган бўлади. Ҳозирда 1,8 миллиард долларлик 14 та лойиҳа амалга оширилмоқда ва 5,6 миллиард долларлик яна 29 та лойиҳа режалаштирилган.Президент ушбу кластерлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун лойиҳа офиси тузиш, бўш турган майдонларни лотларга ажратиб, хусусий инвесторларни жалб этиш кераклигини айтди.Дунёдаги ҳозирги мураккаб вазиятда қишлоқ хўжалигини минерал ўғит билан узлуксиз таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.Бозорда ҳамиша талаб бўлган яна бир йўналиш – маиший кимё воситалари. Ҳозирча бу талабнинг катта қисми импорт ҳисобидан қопланмоқда. Маҳаллий маҳсулотларнинг ўрнини ошириш учун хомашё ва сифат керак. Шу боис бу йўналишда хусусий секторга кенг ўрин бериб, уларни хомашё билан таъминлаш, халқаро брендларни олиб келиш вазифаси қўйилди
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/15/28430292_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_36659a85f875206b6d6dc641a86ebb92.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, иқтисод, хусусийлаштириш
шавкат мирзиёев, иқтисод, хусусийлаштириш
Президент кимё заводларидаги давлат улушини хусусийлаштириш бўйича кўрсатма берди
Президент кимё заводларида илғор тажриба ва замонавий технологияларни жорий этиш, улардаги давлат улушини хусусийлаштириш бўйича кўрсатмалар берди
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун кимё саноатида эришилган асосий кўрсаткичлар ва режалаштирилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди. Тақдимотда таъкидланишича, ислоҳотлар натижасида кимё саноатида маҳсулот тури кўпайиб, рентабеллик ошган. 2022 йилнинг 8 ойида 1 миллион тоннадан зиёд минерал ўғит ишлаб чиқарилган. Экспорт қарийб 2 баравар кўпайиб, 330 миллион долларга етган. Яна бир муҳим жиҳати, соҳага инвесторларнинг ишончи ортиб, сармоя киритишни бошлаган. Жумладан, бугунги кунда хусусий сектор кимё тармоғида 2 миллиард долларлик 15 та лойиҳани амалга оширмоқда. Уларнинг 5 таси яқинда ишга тушган.
Соҳани юқори қийматли маҳсулот ишлаб чиқарадиган тармоққа айлантириш бўйича ҳали қилинадиган ишлар кўп. Корхоналарни хомашё билан таъминлаш ва технологик янгилаш, кимё кластерлари ташкил этиш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш зарур.
Тақдимотда шу борада бажарилган ишлар ва йил якунигача кутилаётган натижалар тўғрисида маълумот берилган. Давлат раҳбари бу соҳадаги келгуси вазифаларни кўрсатиб ўтган.
Маълумки, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Навоий ва Тошкент вилоятларидаги йирик корхоналар негизида 4 та кимё кластери ташкил этилмоқда. Улар хомашёдан тайёр маҳсулотгача ишлаб чиқарадиган бўлади. Ҳозирда 1,8 миллиард долларлик 14 та лойиҳа амалга оширилмоқда ва 5,6 миллиард долларлик яна 29 та лойиҳа режалаштирилган.
Президент ушбу кластерлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун лойиҳа офиси тузиш, бўш турган майдонларни лотларга ажратиб, хусусий инвесторларни жалб этиш кераклигини айтди.
Кимё заводларида илғор тажриба ва замонавий технологияларни жорий этиш, улардаги давлат улушини хусусийлаштириш бўйича кўрсатмалар берилган.
Дунёдаги ҳозирги мураккаб вазиятда қишлоқ хўжалигини минерал ўғит билан узлуксиз таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.
Бозорда ҳамиша талаб бўлган яна бир йўналиш – маиший кимё воситалари. Ҳозирча бу талабнинг катта қисми импорт ҳисобидан қопланмоқда. Маҳаллий маҳсулотларнинг ўрнини ошириш учун хомашё ва сифат керак. Шу боис бу йўналишда хусусий секторга кенг ўрин бериб, уларни хомашё билан таъминлаш, халқаро брендларни олиб келиш вазифаси қўйилди