https://sputniknews.uz/20220921/ozbekistonlik-migrantlar-28410770.html
Приморьеда ўзбекистонлик мигрантлар учун рус тилини ўрганиш маркази очилди
Приморьеда ўзбекистонлик мигрантлар учун рус тилини ўрганиш маркази очилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўқув марказ ўзбекистонлик мигрантларга рус тили, рус тарихи ва Россия қонунчилиги асослари бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топширишга ёрдам беради. 21.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-21T11:27+0500
2022-09-21T11:27+0500
2023-04-05T18:39+0500
ўзбекистон
мигрантлар
рус тили
миграция
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/11/24608292_0:158:3077:1889_1920x0_80_0_0_50083e3023c89a51eda964e040fc6826.jpg
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Россиянинг Владивосток вилоятида ўзбекистонлик мигрантларга рус тилини ўргатадиган “Приморье– умумий уйимиз” ўқув маркази очилди. Бу ҳақда бугун РИА Новости вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб, хабар берди.“Приморьеда “Приморье – умумий уйимиз” ўқув маркази иш бошлади. Дарслар Ўзбекистон Республикасидан келган, рус тилини ўрганиш ва минтақадаги ҳаётга мослашиш истагида бўлган мигрантлар — катталар ва болалар учун мўлжалланган”, - дейилади хабарда.Қайд этилишича, комплекс таълим дастури Владивостокда яшовчи мигрантларнинг болалари учун мактаб таълимидан фойдаланиш имкониятларини оширишга қаратилган, чунки рус тилини билмаслик болаларнинг синфда ўқитувчиларнинг тушунтиришларини тушунмаслигига, дарсликдаги матнларни ўқий олмаслигига олиб келади. Баъзан рус тилини билмайдиган болалар ўқитувчилари ёки тенгдошлари билан суҳбатда ўз фикрларини билдиришлари жуда қийин.Ўқув марказ меҳнат мигрантларига муваффақиятли ишга жойлашиш ҳамда ижтимоий-маданий муҳитда яшаш учун рус тили, рус тарихи ва Россия Федерацияси қонунчилиги асослари бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топширишга ёрдам беради. Лойиҳа 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган.Ўқув марказини ташкил этиш лойиҳаси вилоят бюджети ҳисобидан қўллаб-қувватланди. Молиялаштириш миқдори деярли 1,5 миллион рублни ташкил этди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/11/24608292_174:0:2903:2047_1920x0_80_0_0_d03252774a243b268b29720c5048ee2a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, мигрантлар, рус тили, миграция, россия
ўзбекистон, мигрантлар, рус тили, миграция, россия
Приморьеда ўзбекистонлик мигрантлар учун рус тилини ўрганиш маркази очилди
11:27 21.09.2022 (янгиланди: 18:39 05.04.2023) Ўқув марказ ўзбекистонлик мигрантларга рус тили, рус тарихи ва Россия қонунчилиги асослари бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топширишга ёрдам беради.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Россиянинг Владивосток вилоятида ўзбекистонлик мигрантларга рус тилини ўргатадиган “Приморье– умумий уйимиз” ўқув маркази очилди. Бу ҳақда бугун
РИА Новости вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб, хабар берди.
“Приморьеда “Приморье – умумий уйимиз” ўқув маркази иш бошлади. Дарслар Ўзбекистон Республикасидан келган, рус тилини ўрганиш ва минтақадаги ҳаётга мослашиш истагида бўлган мигрантлар — катталар ва болалар учун мўлжалланган”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, комплекс таълим дастури Владивостокда яшовчи мигрантларнинг болалари учун мактаб таълимидан фойдаланиш имкониятларини оширишга қаратилган, чунки рус тилини билмаслик болаларнинг синфда ўқитувчиларнинг тушунтиришларини тушунмаслигига, дарсликдаги матнларни ўқий олмаслигига олиб келади. Баъзан рус тилини билмайдиган болалар ўқитувчилари ёки тенгдошлари билан суҳбатда ўз фикрларини билдиришлари жуда қийин.
Ўқув марказ меҳнат мигрантларига муваффақиятли ишга жойлашиш ҳамда ижтимоий-маданий муҳитда яшаш учун рус тили, рус тарихи ва Россия Федерацияси қонунчилиги асослари бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топширишга ёрдам беради. Лойиҳа 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган.
Ўқув марказини ташкил этиш лойиҳаси вилоят бюджети ҳисобидан қўллаб-қувватланди. Молиялаштириш миқдори деярли 1,5 миллион рублни ташкил этди.