https://sputniknews.uz/20220921/ozbekiston-tog-ekotizimini-muhofaza-qilishda-hamkorlikni-chuqurlashtirishga-tayyor---norov--28420420.html
Ўзбекистон тоғ экотизимини муҳофаза қилишда ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёр - Норов
Ўзбекистон тоғ экотизимини муҳофаза қилишда ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёр - Норов
Sputnik Ўзбекистон
Владимир Норов БМТ Бош Ассамблеясининг тоғларни барқарор ривожлантириш бўйича йиғилишда нутқ сўзлади. 21.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-21T16:05+0500
2022-09-21T16:05+0500
2022-09-21T16:05+0500
сиёсат
владимир норов
бмт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/15/28417350_0:231:601:569_1920x0_80_0_0_c157bfa9ef6442a6254a0e675851f6de.jpg
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида Тоғларни барқарор ривожлантириш бўйича юқори даражадаги йиғилишда иштирок этди. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.Владимир Норов ўз нутқида мамлакатда тоғли ҳудудларни ривожлантириш, улар аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлигини таъминлаш доирасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.Ўзбекистоннинг тоғ экотизимини муҳофаза қилишнинг устувор йўналишлари бўйича халқаро шериклар билан ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёрлиги маълум қилинди.Президент Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида таклиф этилган Бутунжаҳон экологик хартиясини ишлаб чиқиш долзарблиги таъкидланди.Қайд этилишича, тадбир ташкилотчиларидан бири Қирғизистон томони бўлди. Унда БМТга аъзо давлатлар ва Ташкилот агентликлари делегациялари иштирок этди.Учрашув иштирокчилари тоғли ҳудудларнинг экотизимларини яхшилаш, уларда истиқомат қиладиган аҳолининг фаровонлигини ошириш, музликларни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашишди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/15/28417350_0:175:601:625_1920x0_80_0_0_50d4fc5a605e449608acb39270f52933.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, владимир норов, бмт
сиёсат, владимир норов, бмт
Ўзбекистон тоғ экотизимини муҳофаза қилишда ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёр - Норов
Владимир Норов БМТ Бош Ассамблеясининг тоғларни барқарор ривожлантириш бўйича йиғилишда нутқ сўзлади.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида Тоғларни барқарор ривожлантириш бўйича юқори даражадаги йиғилишда иштирок этди. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги хабар
берди. Владимир Норов ўз нутқида мамлакатда тоғли ҳудудларни ривожлантириш, улар аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлигини таъминлаш доирасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.
“Яшил кун тартиби”ни тарғиб қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, биологик хилма-хилликни сақлаш ва табиий ресурслардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш бўйича саъй-ҳаракатлар қайд этилди.
Ўзбекистоннинг тоғ экотизимини муҳофаза қилишнинг устувор йўналишлари бўйича халқаро шериклар билан ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёрлиги маълум қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида таклиф этилган Бутунжаҳон экологик хартиясини ишлаб чиқиш долзарблиги таъкидланди.
Қайд этилишича, тадбир ташкилотчиларидан бири Қирғизистон томони бўлди. Унда БМТга аъзо давлатлар ва Ташкилот агентликлари делегациялари иштирок этди.
Учрашув иштирокчилари тоғли ҳудудларнинг экотизимларини яхшилаш, уларда истиқомат қиладиган аҳолининг фаровонлигини ошириш, музликларни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашишди.