https://sputniknews.uz/20220921/nikolaevskaya-viloyatining-ozod-qilingan-qismi-xerson-tarkibiga-kiritildi-28422540.html
Николаевская вилоятининг озод қилинган қисми Херсон таркибига киритилди
Николаевская вилоятининг озод қилинган қисми Херсон таркибига киритилди
Sputnik Ўзбекистон
Николаевская вилоятининг озод қилинган қисмидаги Aлександровка қишлоғи ва Снигиревка шаҳри референдумда Херсон вилоятининг маъмурий бирликлари сифатида... 21.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-21T17:04+0500
2022-09-21T17:04+0500
2023-04-05T18:39+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
украина
херсон вилояти
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/14/28395348_0:129:3183:1919_1920x0_80_0_0_959115c3ed4f6f2413f77f35f133df84.jpg
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Николаевская вилоятининг озод қилинган қисми Херсон вилояти таркибига киритилди. Бу ҳақда Херсон вилояти маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов РИA Новости агентлигига маълум қилди.Вилоят маъмурияти раҳбари Владимир Сальдо Россия Федерациясига қўшилиш бўйича референдум 23-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтишини маълум қилди. Сальдонинг қўшимча қилишича, вилоят ҳозирги номини сақлаб қолишни режалаштирмоқда, чунки аҳоли бунга ўрганиб қолган.Референдум ўтказиш тўғрисидаги қарорлар Донецк ва Луганск халқ республикалари ҳамда Запорожье вилояти ҳокимиятлари томонидан ҳам қабул қилинган. Овоз бериш худди шу санада бўлиб ўтади.Ҳафта бошида вилоятлар раҳбариятига Россияга қўшилиш бўйича референдумлар ўтказиш таклифи билан маҳаллий жамоатчилик фаоллари мурожаат қилди. Бу ҳудудлар хавфсизлигини таъминлаш ва тарихий адолатни тиклашга хизмат қилиши таъкидланган.Россия президенти Владимир Путин ўз мурожаатида Москва Донбасс, Херсон ва Запорожье вилоятлари республикалари аҳолисининг танловини қўллаб-қувватлашини ва референдумлар хавфсизлигини таъминлаш учун ҳамма нарсани қилишини таъкидлади.
украина
херсон вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/14/28395348_225:0:2956:2048_1920x0_80_0_0_d7c40253a4d618881d2955e8d9e0841f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, херсон вилояти, россия
украина, херсон вилояти, россия
Николаевская вилоятининг озод қилинган қисми Херсон таркибига киритилди
17:04 21.09.2022 (янгиланди: 18:39 05.04.2023) Николаевская вилоятининг озод қилинган қисмидаги Aлександровка қишлоғи ва Снигиревка шаҳри референдумда Херсон вилоятининг маъмурий бирликлари сифатида қатнашади.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Николаевская вилоятининг озод қилинган қисми Херсон вилояти таркибига киритилди. Бу ҳақда Херсон вилояти маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов РИA Новости агентлигига
маълум қилди. “Бизга Николаевская вилоятининг озод қилинган қисмидаги Aлександровка қишлоғи ва Снигиревка шаҳри вакиллари мурожаат қилиб, Херсон вилояти таркибига киритишни сўрашди. Энди улар референдумда Херсон вилоятининг маъмурий бирликлари сифатида қатнашади”, деди Стремоусов.
Вилоят маъмурияти раҳбари Владимир Сальдо Россия Федерациясига қўшилиш бўйича референдум 23-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтишини маълум қилди. Сальдонинг қўшимча қилишича, вилоят ҳозирги номини сақлаб қолишни режалаштирмоқда, чунки аҳоли бунга ўрганиб қолган.
Референдум ўтказиш тўғрисидаги қарорлар Донецк ва Луганск халқ республикалари ҳамда Запорожье вилояти ҳокимиятлари томонидан ҳам қабул қилинган. Овоз бериш худди шу санада бўлиб ўтади.
Ҳафта бошида вилоятлар раҳбариятига Россияга қўшилиш бўйича референдумлар ўтказиш таклифи билан маҳаллий жамоатчилик фаоллари мурожаат қилди. Бу ҳудудлар хавфсизлигини таъминлаш ва тарихий адолатни тиклашга хизмат қилиши таъкидланган.
Россия президенти Владимир Путин ўз мурожаатида Москва Донбасс, Херсон ва Запорожье вилоятлари республикалари аҳолисининг танловини қўллаб-қувватлашини ва референдумлар хавфсизлигини таъминлаш учун ҳамма нарсани қилишини таъкидлади.