Мирзиёев аҳолининг барча қатламларига таъсир қиладиган ислоҳотлар ишлаб чиқишни топширди

© Foto : Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2022
Oбуна бўлиш
Президент Шавкат Мирзиёев Стратегик ислоҳотлар агентлиги фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаб берди.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва натижадорлигини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Қайд этилишича, давлат раҳбарининг 9 сентябрдаги фармони билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилди.
Йиғилишда мазкур Агентлик фаолиятини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилиниб, устувор йўналишлар кўрсатиб ўтилди.

"Ислоҳотлар натижасида ижобий ўзгариш бўлиши, одамлар буни ўз ҳаётида сезиши керак. Агентлик бунинг учун устувор ислоҳотларни аниқлайдиган, уларни ўзаро мувофиқлаштирадиган ва натижадорликни таъминлайдиган тузилмага айланиши лозим", дейди президент.

Йиғилишда шу борадаги асосий вазифаларга тўхталиб ўтилди.
Таъкидланишича, иш ўринлари кўпайиши ва аҳоли даромадлари ўсиши учун иқтисодиётнинг устувор тармоқларини аниқлаш ҳам жуда муҳим.
Шу боис давлат раҳбари аҳолининг барча қатламларига ижобий таъсир қиладиган ислоҳотларни аниқлаб, “йўл харитаси” ишлаб чиқиш бўйича кўрсатма берди.
Бунда аҳолидан энг кўп мурожаат бўлаётган соҳаларга эътибор қаратиш, улар бўйича нимага эришилиши ва халқ нима манфаат кўришини аниқ кўрсатиш зарурлигини таъкидлади.
Устувор соҳаларни ислоҳ қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича вазирлик ва идораларнинг малакали мутахассислари ҳамда халқаро экспертлардан иборат Лойиҳа гуруҳларини шакллантириш вазифаси қўйилди.
Янгиликлар лентаси
0