https://sputniknews.uz/20220921/inklyuziv-sinflarga-161-nafar-oquvchi-qabul-qilindi-28414273.html
Инклюзив синфларга 161 нафар ўқувчи қабул қилинди
Инклюзив синфларга 161 нафар ўқувчи қабул қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Имконияти чекланган болаларни алоҳида мактабларда ўқитмасдан, оддий мактабларда ҳам уларни қабул қилиш мумкин бўлган синфлар ташкил қилинмоқда. 21.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-21T11:55+0500
2022-09-21T11:55+0500
2022-09-21T11:55+0500
жамият
таълим
мактаб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/13/28355132_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_776a7036d4d48316adf4a528e3c6da69.jpg
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Янги ўқув йилида 194 та мактабда инклюзив синфлар очилди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар берди.Қайд этилишича, ҳозирда янги инклюзив мактабларнинг 88 тасида 114 та синф мавжуд бўлиб, уларга 161 нафар ўқувчи қабул қилинди.Шунингдек, Нукус шаҳридаги 27-сонли ҳамда Навоий шаҳридаги 5-умумтаълим мактабларида 2 та бошланғич таянч коррекцион синфлар очилди. Уларга 18 нафар бир хил ташхисли ўқувчи қабул қилинди. Қабул қилиш жараёнлари ўқув йили давомида ҳам мунтазам равишда амалга ошириб борилади.Инклюзив таълим нима ?Инклюзив таълимда ўқиш ва ўрганишда имконияти чекланган болалар билан ишланади. Мазкур таълимнинг муҳим жиҳати шундаки, болалар ва ўқитувчи бир-бирларидан ўрганишади ҳамда муаммоларни биргаликда хал этишади. Инклюзив таълим тизимига ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари киради.Ўзбекистонда бу каби болаларни умумтаълим мактабларида соғлом тенгдошларига қўшиш, уларни жамиятга эрта мослаштириш мақсадида мактабларда синов тариқасида инклюзив синфлар очилмоқда.Инклюзив таълим жараёнида эришилган натижаларЎқув йили жараёнида аксарият ўқувчилар мактаб шароитига мослашиб, соғлом тенгдошлари билан дўстона муносабатга киришгани кузатилди. Айрим ўқувчиларда эса ўқув йили бошида таълим жараёнига мослашишда қийинчиликлар учради. Мактаб психологи, бошланғич синф ўқитувчиси ҳамда ота-оналарнинг ёрдами билан ушбу қийинчиликлар енгиб ўтилиб, ўқув йили якунида ижобий натижаларга эришилди.Маълумот учун, 2021-2022 ўқув йили якунига қадар республика бўйича 31 та умумтаълим мактабларида тажриба-синов тариқасида инклюзив таълим ташкил этилган эди. Мазкур мактабларда жами 87 нафар алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган ўқувчилар 46 та синфда таълим-тарбия олди.Шунингдек, Нукус, Андижон, Когон ва Урганч шаҳарларида биттадан, жами 4 та умумтаълим мактабларида бошланғич таянч коррекцион синфлари ташкил этилиб, бир хил ташхисли 35 нафар болалар қамраб олинди.Эслатиб ўтамиз, 2020 йили президентнинг тегишли қарори билан, 2020-2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш концепцияси ва уни 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" тасдиқланганди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/13/28355132_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_3fa9f3cce0d6d3113c237d8cc39cabab.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, таълим, мактаб
Инклюзив синфларга 161 нафар ўқувчи қабул қилинди
Имконияти чекланган болаларни алоҳида мактабларда ўқитмасдан, оддий мактабларда ҳам уларни қабул қилиш мумкин бўлган синфлар ташкил қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Янги ўқув йилида 194 та мактабда инклюзив синфлар очилди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар
берди. Қайд этилишича, ҳозирда янги инклюзив мактабларнинг 88 тасида 114 та синф мавжуд бўлиб, уларга 161 нафар ўқувчи қабул қилинди.
Шунингдек, Нукус шаҳридаги 27-сонли ҳамда Навоий шаҳридаги 5-умумтаълим мактабларида 2 та бошланғич таянч коррекцион синфлар очилди. Уларга 18 нафар бир хил ташхисли ўқувчи қабул қилинди. Қабул қилиш жараёнлари ўқув йили давомида ҳам мунтазам равишда амалга ошириб борилади.
“Ҳозирги кунда ота-оналар фарзандини умумтаълим муассасасида таълим олаётгани, соғлом болалар билан биргалигидан ҳамда уйида - ўз бағрида эканлигидан хурсанд. Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар мактабга боришни хоҳлайди. Халқ таълими вазирлиги томонидан мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар давом этади”, дейилади хабарда.
Инклюзив таълимда ўқиш ва ўрганишда имконияти чекланган болалар билан ишланади. Мазкур таълимнинг муҳим жиҳати шундаки, болалар ва ўқитувчи бир-бирларидан ўрганишади ҳамда муаммоларни биргаликда хал этишади. Инклюзив таълим тизимига ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари киради.
Ўзбекистонда бу каби болаларни умумтаълим мактабларида соғлом тенгдошларига қўшиш, уларни жамиятга эрта мослаштириш мақсадида мактабларда синов тариқасида инклюзив синфлар очилмоқда.
Инклюзив таълим жараёнида эришилган натижалар
Ўқув йили жараёнида аксарият ўқувчилар мактаб шароитига мослашиб, соғлом тенгдошлари билан дўстона муносабатга киришгани кузатилди. Айрим ўқувчиларда эса ўқув йили бошида таълим жараёнига мослашишда қийинчиликлар учради. Мактаб психологи, бошланғич синф ўқитувчиси ҳамда ота-оналарнинг ёрдами билан ушбу қийинчиликлар енгиб ўтилиб, ўқув йили якунида ижобий натижаларга эришилди.
Маълумот учун, 2021-2022 ўқув йили якунига қадар республика бўйича 31 та умумтаълим мактабларида тажриба-синов тариқасида инклюзив таълим ташкил этилган эди. Мазкур мактабларда жами 87 нафар алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган ўқувчилар 46 та синфда таълим-тарбия олди.
Шунингдек, Нукус, Андижон, Когон ва Урганч шаҳарларида биттадан, жами 4 та умумтаълим мактабларида бошланғич таянч коррекцион синфлари ташкил этилиб, бир хил ташхисли 35 нафар болалар қамраб олинди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йили президентнинг тегишли қарори билан, 2020-2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш концепцияси ва уни 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"
тасдиқланганди.