https://sputniknews.uz/20220921/ei-rossiyaga-qanday-javob-berishni-maxfiy-muhokama-qilmoqda-28429519.html
ЕИ Россияга қандай жавоб беришни махфий муҳокама қилмоқда
ЕИ Россияга қандай жавоб беришни махфий муҳокама қилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар мувофиқлаштирувчи йиғилиш ўтказди, улар Россияга жавоб беришни ҳам муҳокама қилмоқда. 21.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-21T20:08+0500
2022-09-21T20:08+0500
2023-04-05T18:39+0500
дунёда
европа иттифоқи
бмт
референдум
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/18/25607114_0:159:3076:1889_1920x0_80_0_0_fe1f9bd8f1b50a9a4557b0b648d7074a.jpg
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Европа Иттифоқи давлатлари БМТ Бош Aссамблеяси доирасида Россияга ўзларининг “жавоби”ни муҳокама қилмоқда, муҳокамалар махфий. Бу ҳақда Брюсселда бўлиб ўтган брифингда Европа Иттифоқи ташқи хизмати расмий вакили Петер Стано маълум қилди.Душанба куни ДХР ва ЛХР жамоат палаталари республикалар раҳбарлари Денис Пушилин ва Леонид Пасечникга зудлик билан Россия Федерациясига қўшилиш бўйича референдум ўтказиш ташаббуси билан мурожаат қилди. Сешанба куни Херсон вилояти Жамоатчилик кенгаши ҳам шу таклиф билан вилоят раҳбарига мурожаат қилди. Кейинчалик, имкон қадар тезроқ Россияга қўшилиш бўйича референдум ўтказиш талаби Запорожье вилояти маъмурияти раҳбари Евгений Балицкийга ҳам йўлланган.Ҳудудлар вакиллари ўз мурожаатларида таъкидлаганидек, Россия Федерацияси таркибига қўшилиш уларнинг ҳудудлари хавфсизлигини таъминлайди ва тарихий адолатни тиклайди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/18/25607114_174:0:2903:2047_1920x0_80_0_0_09a0385ac5f6f177e37e264842562b0d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, европа иттифоқи, бмт, референдум, россия
дунёда, европа иттифоқи, бмт, референдум, россия
ЕИ Россияга қандай жавоб беришни махфий муҳокама қилмоқда
20:08 21.09.2022 (янгиланди: 18:39 05.04.2023) Европа Иттифоқига аъзо давлатлар мувофиқлаштирувчи йиғилиш ўтказди, улар Россияга жавоб беришни ҳам муҳокама қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Европа Иттифоқи давлатлари БМТ Бош Aссамблеяси доирасида Россияга ўзларининг “жавоби”ни муҳокама қилмоқда, муҳокамалар махфий. Бу ҳақда Брюсселда бўлиб ўтган брифингда Европа Иттифоқи ташқи хизмати расмий вакили Петер Стано
маълум қилди. “Aввал айтганимиздек, бу қадам маълум оқибатларга олиб келади. Европа Иттифоқига аъзо давлатлар аллақачон мувофиқлаштирувчи йиғилиш ўтказди, биз бошқа нарсалар қатори, ҳар томонлама тажовузкорликка жавоб беришни ҳам муҳокама қилмоқдамиз. Лекин бу муҳокамалар махфийдир”, - деди у референдум ўтказилиши ҳақидаги саволга жавоб бериб.
Душанба куни ДХР ва ЛХР жамоат палаталари республикалар раҳбарлари Денис Пушилин ва Леонид Пасечникга зудлик билан Россия Федерациясига қўшилиш бўйича референдум ўтказиш ташаббуси билан мурожаат қилди. Сешанба куни Херсон вилояти Жамоатчилик кенгаши ҳам шу таклиф билан вилоят раҳбарига мурожаат қилди. Кейинчалик, имкон қадар тезроқ Россияга қўшилиш бўйича референдум ўтказиш талаби Запорожье вилояти маъмурияти раҳбари Евгений Балицкийга ҳам йўлланган.
Ҳудудлар вакиллари ўз мурожаатларида таъкидлаганидек, Россия Федерацияси таркибига қўшилиш уларнинг ҳудудлари хавфсизлигини таъминлайди ва тарихий адолатни тиклайди.