Аҳолига маҳаллий кўмир маҳсулотини етказиб бериш бошланди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишУголь
Уголь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2022
Oбуна бўлиш
Айни кунларда истемолчиларга1 млн 162,0 минг тонна кўмир етказиб бериш кўзда тутилган – тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Айни кунларда республика аҳолисига маҳаллий кўмир маҳсулотини етказиб бериш жараёни бошланди. Бу ҳақида "Ўзбеккўмир" ахборот хизмати раҳбари Неъмат Душаев маълум қилди.
Жорий мавсумда 1 млн 162,0 минг тонна кўмир етказиб бериш кўзда тутилган. Аҳоли учун мўлжалланган кўмирнинг 882 минг тоннасини маҳаллий, 280 минг тоннасини импорт ёқилғи ташкил этади.
Қайд этилишича, аҳолини 31 декабрга қадар кўмир билан таъминлаш режалаштирилган.
“20 сентябрь ҳолатига республика бюджет ташкилотларига 518 минг тонна маҳаллий кўмир етказиб берилди ва бу борадаги режа тўлиқ бажарилди”, дейилади хабарда.
Қуйидагилар кўмир ёқилғиси билан таъминланди:
халқ таълими тизимидаги муассасалари ‒ 290 минг тонна;
мактабгача таълим муассасалари ‒ 108 минг тонна;
соғлиқни сақлаш ташкилотлари 79 минг тонна;
маданият муассасаларига ‒ 8 минг 200 тонна;
олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташкилотлари 26 минг 700 тонна;
спорт муассасалари 3 минг 700 тонна.
Ёқилғи “Кўмир таъминот” МЧЖ тасарруфидаги 89 та ҳудудий кўмир омбори ва 12 та шаҳобчаси орқали тарқатилади.
Ҳудудларга маҳсулот юклаш қуйидагича амалга оширилди:
Қорақалпоғистон Республикаси - 1 380 тонна;
Наманган вилояти - 3 450,0 тонна;
Хоразм вилояти - 2 346,0 тонна;
Андижон вилояти -1 242,0 тонна;
Фарғона вилояти - 966,0 тонна;
Навоий вилояти - 207 тонна.
Маълумот учун, куз-қиш мавсумида "Кўмир таъминот" МЧЖ ҳудудий омборлари ва шаҳобчалари орқали 882 минг тонна маҳаллий кўмир арзонлаштирилган нархда сотилади.
Янгиликлар лентаси
0