Тожик-қирғиз чегарасида содир бўлган воқеада афғон изи топилди - Бишкек

© Sputnik / Алексей МайшевБишкек
Бишкек - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2022
Oбуна бўлиш
Бишкек расмийлари хулосасига кўра, чегара можаросида афғонистон томонидан келган жангарилардан фойдаланилган.
ТОШКЕНТ, 20 сен - Sputnik. Тожик-қирғиз чегарасида содир бўлган воқеада афғон изи топилди. Бу ҳақида Бишкек расмийлари хабар қилишмоқда.
Қирғизистон Хавфсизлик Кенгаши котиби Марат Иманқуловнинг айтишича, тожик тарафидан олинган видеолардан бирида Афғонистон фуқароси тасвирланган. Афғонистонликларнинг шахсини эса Толибон* вакиллари томонидан тасдиқлан.
Шу асосда Имонқулов Душанбени чегарадаги жангларга террорчи ташкилотлар аъзоларини жалб қилганликда айблади.
Имонқуловнинг фикрича, ушбу версиянинг тасдиғи сифатида яна бир фактни келтириш мумкин: тожик тарафидан ўлган аскарлар танаси устида ҳақорат қилиш ҳолатлари кузатилган. Бундай ҳолатлар илгари ҳеч қачон кузатилмаган.
Шу ўринда айтиш жоизки Тожикистон ҳукумати ва Толибон* раҳбарияти орасида муносабатлар бироз таранглашган. Толибон* қўшни республикани бир неча бор қўзғолончи ҳаракатларни қўллаб қувватлашда айблаган эди.
Ундан ташқари хорижий манбааларга кўра, Афғонистон шимолида айни дамда 400га яқин халқаро террорчилар жойлашиб олиган ва яширин фаолият олиб бормоқда.
* террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида бўлган ташкилот
Янгиликлар лентаси
0