Путин: дунё ишларидаги устунлик абадий бўлиши мумкин эмас

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2022
Oбуна бўлиш
Россия айрим давлатлар дунё ишларида устунлик ролини сақлаб қолиш ва ҳаммани назорат қилишга уринаётганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Айрим мамлакатларнинг дунёдаги устунлиги абадий давом этиши мумкин эмас. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
“Кўп қутблилик сари холис ривожланиш, афсуски, дунё ишларида устунлик ролини сақлаб қолиш ва ҳаммани: ҳам Лотин Америка, ҳам Европа, ҳам Осиё, ҳам Африкани назорат қилишга уринаётганларнинг қаршилик кўрсатишларига дуч келмоқда”, - деди Россия раҳбари хорижий давлатларнинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқлари қабул қилиш маросимида.
“Айтиш керакки, гегемон бунинг уддасидан узоқ муддат давомида яхши чиқаётганди, бироқ бу абадий давом этиши мумкин эмас, бунинг иложи йўқ”, - дея таъкидлади Путин.
Янгиликлар лентаси
0