https://sputniknews.uz/20220920/ozbekistonning-oltin-valyuta-zaxirasi-yana-kamaydi-28381028.html
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси яна камайди
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси яна камайди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ялпи халқаро захиралари 2022 йил бошидан 1,06 млрд долларга ёки 3 фоизга камайди. 20.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-20T12:01+0500
2022-09-20T12:01+0500
2022-09-20T12:01+0500
иқтисод
олтин-валюта захиралари
марказий банк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/17/20614516_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_8a9f59aff8db05968fb8d2386f1ac460.jpg
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ўзбекистоннинг ялпи халқаро захиралари 1 сентябрь ҳолатига кўра, 34 млрд 79,9 млн долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк эълон қилган шарҳда келтирилган.Август ойи давомида олтин-валюта захиралари 527,4 млн долларга камайган:Хорижий валютадаги захира активлар (эркин конвертация қилинувчи хорижий валюталарда) 12,47 млрд доллардан 12,044 млрд долларга камайган. Захиралар таркибидаги олтиннинг физик қолдиғи 12,3 млн трой унцияни ташкил қилмоқда. Унинг молиявий қиймати 21 078,6 млн доллардан 21 001,9 млн долларга камайган.Халқаро захиралар хорижий валюта маблағлари, махсус қарз олиш ҳуқуқи, Халқаро валюта жамғармасидаги захира позицияси ва олтиндан иборат. Хориж валютаси, асосан, банкларда сақланадиган нақд пулларни ўз ичига олади.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг ялпи халқаро захиралари 1 август ҳолатига 34 607,3 млрд долларни ташкил қилганди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/17/20614516_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_8d62cc352f84d2ad2fda8d44f26232fe.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, олтин-валюта захиралари, марказий банк
иқтисод, олтин-валюта захиралари, марказий банк
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси яна камайди
Ўзбекистон ялпи халқаро захиралари 2022 йил бошидан 1,06 млрд долларга ёки 3 фоизга камайди.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ўзбекистоннинг ялпи халқаро захиралари 1 сентябрь ҳолатига кўра, 34 млрд 79,9 млн долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк эълон қилган шарҳда
келтирилган. Август ойи давомида олтин-валюта захиралари 527,4 млн долларга камайган:
валюта — 433 млн долларга;
Хорижий валютадаги захира активлар (эркин конвертация қилинувчи хорижий валюталарда) 12,47 млрд доллардан 12,044 млрд долларга камайган.
Захиралар таркибидаги олтиннинг физик қолдиғи 12,3 млн трой унцияни ташкил қилмоқда. Унинг молиявий қиймати 21 078,6 млн доллардан 21 001,9 млн долларга камайган.
“Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2022 йил бошидан 1,06 млрд долларга ёки 3 фоизга камайди. Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1799,25 доллардан 1712,40 долларгача пасайишининг таъсири 1,07 млрд долларни ташкил қилди”, - дейилади шарҳда.
Халқаро захиралар хорижий валюта маблағлари, махсус қарз олиш ҳуқуқи, Халқаро валюта жамғармасидаги захира позицияси ва олтиндан иборат. Хориж валютаси, асосан, банкларда сақланадиган нақд пулларни ўз ичига олади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг ялпи халқаро захиралари 1 август ҳолатига 34 607,3 млрд долларни ташкил қилганди.