https://sputniknews.uz/20220920/ozbekistonning-bmt-va-uning-tuzilmalari-bilan-hamkorligi-yangi-bosqichga-kotarildi---tiv-28390643.html
Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг тузилмалари билан ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилди - ТИВ
Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг тузилмалари билан ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилди - ТИВ
Sputnik Ўзбекистон
Владимир Норов БМТ Бош котибининг ўринбосари билан учрашди - тафсилотлар. 20.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-20T13:35+0500
2022-09-20T13:35+0500
2022-09-20T13:35+0500
сиёсат
владимир норов
бмт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/14/28390772_0:129:1024:705_1920x0_80_0_0_c9425f46922629e24d25f222ada332bb.jpg
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Нью-Йоркда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг аксилтеррор бошқармаси бошлиғи Владимир Воронков билан учрашди. Бу ҳақида ТИВ хабар берди.Суҳбат давомида томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг тузилмалари билан ҳамкорлиги амалий мазмун билан бойигани ҳамда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини мамнуният билан таъкидлашди.Воронков мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни, республиканинг халқаро ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги фаол саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги муваффақиятли раислиги ва яқинда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ташкилотсСаммитининг салмоқли натижалар билан якунлангани эътироф этилди.Ўзбекистоннинг минтақада ва мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, экстремизм ва терроризмга қарши кураши, бағрикенглик, динлараро ва маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш, ёшлар бўйича самарали сиёсатини амалга ошириш, можароли ҳудудлардан аёллар ва болаларни қайтариш ва уларни жамиятига интеграциялашувини таъминлашдаги ютуқлари ҳам қайд этилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/14/28390772_0:33:1024:801_1920x0_80_0_0_5f03615d5b55fcda152a265658fc09e4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, владимир норов, бмт
сиёсат, владимир норов, бмт
Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг тузилмалари билан ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилди - ТИВ
Владимир Норов БМТ Бош котибининг ўринбосари билан учрашди - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Нью-Йоркда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг аксилтеррор бошқармаси бошлиғи Владимир Воронков билан учрашди. Бу ҳақида ТИВ хабар
берди. Суҳбат давомида томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг тузилмалари билан ҳамкорлиги амалий мазмун билан бойигани ҳамда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини мамнуният билан таъкидлашди.
Турли соҳаларда, шу жумладан БМТнинг Марказий Осиёда глобал терроризмга қарши стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси ва Икки томонлама ҳамкорлик бўйича "Йўл харитаси" доирасида алоқаларни янада мустаҳкамлаш имкониятлари мавжудлиги қайд этилди.
Воронков мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни, республиканинг халқаро ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги фаол саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги муваффақиятли раислиги ва яқинда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ташкилотсСаммитининг салмоқли натижалар билан якунлангани эътироф этилди.
Ўзбекистоннинг минтақада ва мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, экстремизм ва терроризмга қарши кураши, бағрикенглик, динлараро ва маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш, ёшлар бўйича самарали сиёсатини амалга ошириш, можароли ҳудудлардан аёллар ва болаларни қайтариш ва уларни жамиятига интеграциялашувини таъминлашдаги ютуқлари ҳам қайд этилди.